Сергели тумани ИИО ФМБ томонидан олиб борилган тергов давомида аниқланишича, жорий йил 30 ноябрь куни 31 ёшли муқаддам судланган Камолиддин С. ва 26 ёшли Дониёр К. 59 ёшли Илдар Г.га Cobalt русумли автомобиль учун эҳтиёт қисмларни сотиб, уларни ўрнатиб беришни ваъда қилган ва меҳнат учун 250 000 сўм сўраган.
Аммо иш тугаганидан сўнг хизматчилар 1 020 000 сўм тўлашни талаб қилиб, акс ҳолда автомобилини қайтариб бермасликларини айтишган.
Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 165-моддаси («Товламачилик») бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)