«Тошкент» фонд биржаси берган маълумотларга кўра, «Ҳамкорбанк»нинг 225 миллион дона оддий акцияси сотувга қўйилади, деб хабар бермоқда Spot.
Битта акциянинг бошланғич нархи — 45 сўмни ташкил этади. Пакет «Ҳамкорбанк» устав капиталининг 1,07 фоизини ташкил қилувчи Alskom компаниясига тегишли.
Акциялар фонд биржаси аукционининг музокаралар шўъбасида сотилади. Сўровлар қабул қилишнинг охирги куни — 23 декабрга белгиланган.
Сотув билан Portfolio компанияси шуғулланади. Қўшимча маълумотлар биржа сайтига юкланган.
Изоҳ (0)