• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Нурдинжон Исмоилов: Қонунчилик палатаси фаолиятининг сўнгги уч йили Шавкат Мирзиёев таклиф этган ислоҳотларни амалга ошириш билан боғлиқ бўлди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ваколатлари муддати тугашига ҳам оз фурсат қолди. Парламент қуйи палатаси фаолиятининг сўнгги уч йили Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган ислоҳотлар йўлини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ ҳолда кечди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси спикери Нурдинжон Исмоилов фикр юритган.

    Фото: Facebook/Nurdinjon Ismoilov

    Фото: Facebook/Nurdinjon Ismoilov

    2017 йилдан эътиборан янги демократик институт — Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаат билан чиқиш институти жорий қилинди. Ушбу муҳим институт парламентнинг мамлакат ҳаётидаги роли ва ўрнини чинакамига ошириш, Ўзбекистонни ривожлантиришнинг янги сиёсий йўлидаги муҳим устуворликлар ва вазифалар бўйича ижтимоий ҳамжиҳатликни таъминлаш учун кенг имкониятлар эшигини очди. Ушбу вазифаларга мувофиқ, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти соҳасидаги ишлар қисқа муддатда қайта кўриб чиқилиб, сифат жиҳатидан янги шакл ва усуллар жорий этилди.

    Биринчидан, жойларда парламент назоратини амалга ошириш, депутатларнинг сайлов округларидаги сайловчилар билан ҳамкорлигининг шакллари ва усуллари, ижро этувчи ҳокимият органларига мавжуд муаммоларни ҳал этишда кўмаклашиш, ҳудудларда таъсирчан парламент назоратини амалга ошириш механизмлари ўзгартирилди. 2017—2018 йилларнинг ўзида республиканинг 137 та туман ва шаҳридаги ҳақиқий ҳолат бевосита жойларга чиқиб ўрганилди. Шу аснода кўплаб таҳлилий ва амалий ҳужжатлар тўпланиб, мазкур ҳужжатлар асосида маҳаллий давлат ҳокимияти ҳудудий органларининг фаолияти танқидий жиҳатдан кўриб чиқилди.

    Фуқароларни ташвишлантираётган муаммоларни, тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни аниқлаш учун хонадонма-хонадон, уйма-уй юрилиб, 400 минг нафардан зиёд фуқаролар ҳамда 14 мингдан ортиқ тадбиркорлик субъекти вакиллари билан суҳбатлар ўтказилди. Ижро этувчи ҳокимият органлари билан биргаликда аниқланган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тизимли ишлар йўлга қўйилди.

    Иккинчидан, депутатлар корпуси қонун ижодкорлиги фаолиятининг натижадорлиги ошди. Агар 2016 йил мобайнида депутатлар ташаббуси билан жами 11 та қонун киритилган бўлса, 2017 йил мобайнида бу кўрсаткич 27 тани ташкил этиб, 2,5 баравар ўсди. Кейинги йилларда ҳам шундай ўсиш кузатилди.

    Учинчидан, парламент фаолиятининг асосий йўналишлари самарадорлигини оширишни таъминлаш мақсадида унинг янги тузилмавий бўлинмалари ташкил этилди. Масалан, Олий Мажлис ҳузурида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ташкил қилинди. Ушбу институт фаолияти парламент ишини ахборот-таҳлилий жиҳатдан таъминлаш сифатини оширишга, унинг иши самарадорлигини кучайтириш бўйича янги илғор услубиёт ва технологияларни жорий этиш учун кўмаклашишга қаратилгани билан аҳамиятли.

    Парламент томонидан соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, коррупцияга қарши курашиш борасидаги фаолиятнинг кўп қирралилиги инобатга олинган ҳолда, Қонунчилик палатасида Фуқароларнинг соғлиғини сақлаш масалалари ҳамда Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмиталари ташкил этилди. Оила ва хотин-қизлар масалалари бўйича комиссия, шунингдек, Ёшлар масалалари бўйича комиссия ташкил этилиб, улар фаолияти самарали йўлга қўйилди.

    Тўртинчидан, ахборот майдонида депутатлар фаолияти сезиларли даражада фаоллашди, жамоатчиликни мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти тўғрисида хабардор этиш борасида уларнинг роли кескин ошди. Ижтимоий тармоқларда шахсий саҳифалардан фойдаланилиши, Қонунчилик палатаси расмий веб-сайтидаги барча фуқаролар учун очиқ бўлган «депутатнинг виртуал қабулхонаси» хизмати халқ вакилларининг барча сайловчилар билан муносабати сифати ва тезкорлигини, улар фаолиятининг шаффофлиги ҳамда ҳисобдорлиги даражасини жиддий тарзда оширди.

    Ҳозирги вақтда айнан депутатлар одамларни безовта қилаётган долзарб масалалар бўйича жамоатчилик билан олиб борилаётган фаол мулоқотнинг ташаббускори бўлмоқда. Қисқа муддат ичида депутатлар ўзларининг кўплаб дадил ва очиқ чиқишлари билан жамиятда обрў-эътибор, ҳурмат қозонишга муваффақ бўлди. Парламент томонидан қонунларнинг моҳияти ва аҳамиятини, уларни амалда қўллашнинг ўзига хос хусусиятларини аҳолининг турли қатламларига тушунтириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

    Бешинчидан, парламент назоратини юритишнинг янги шакли — ҳукуматнинг ҳар чораклик ҳисоботини эшитиш депутатлар фаолияти самарадорлигини ошириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

    Қабул қилинган қонунларнинг, ижтимоий, иқтисодий, сиёсий тараққиётимиз бобидаги вазифаларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари томонидан сифатли, ўз вақтида бажарилиши борасидаги парламент мониторинги миллий қонунчиликни, парламентнинг назорат фаолиятини ривожлантиришнинг истиқболли режаларини шакллантириш негизига, жамиятда қонунийлик ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлашнинг муҳим омилига айланди.

    Депутатларнинг ҳар ой 10 кун давомида бевосита сайлов округларида ишлаши натижасида халқ ноиблари ўз сайловчиларининг эҳтиёжлари ва муаммолари тўғрисида ахборот олишини таъминловчи барқарор механизм шаклланди. Шунингдек, икки томонлама ҳисобдорлик тизими яратилди.

    Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг иши ҳам янги мазмун-моҳият билан бойиди. Парламент аъзолари бу Кенгашларнинг ишида доимий асосда иштирок эта бошладилар. Маҳаллий ва республика даражасидаги депутатларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари билан узоқ йиллар давомида ўз ечимини топмай келаётган кўплаб масалалар тезкор равишда ҳал этилмоқда.

    Мамлакат раҳбарининг давлат ҳокимияти турли тармоқларининг ўзаро бир-бирини тийиб туриш ҳамда мувозанатини сақлаш механизмлари тизимида парламентнинг ролини оширишга қаратилган ташаббуслари алоҳида эътибор ва эътирофга лойиқдир. Натижада Олий Мажлиснинг фаолиятига ҳукумат иши устидан парламент назоратининг муҳим тури — мунтазам равишда ўтказиладиган «ҳукумат соати» жорий этилди.

    Ҳукумат аъзоларининг номзодларини тасдиқлаш борасида Президент томонидан илгари сурилган тажриба Олий Мажлиснинг назорат қилиш ваколатларини кенгайтириш йўлидаги яна бир муҳим қадам бўлди.

    Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида парламент Президент ташаббуси билан ишлаб чиқилган, очиқ, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи ҳамкорликка қаратилган, Ватанимиз миллий манфаатларини ҳимоя қилишга ҳамда илгари суришга асосланган ташқи сиёсий йўлнинг фаол иштирокчисига айланди.

    Мамлакат парламенти самарали халқаро алоқалар сиёсатини амалга ошира бориб, қисқа муддат ичида кўплаб нуфузли парламентлараро бирлашмаларнинг фаол иштирокчисига айланди. Парламентлараро Иттифоқ, МДҲга аъзо мамлакатларнинг Парламентлараро Ассамблеяси шулар жумласидан бўлиб, Ўзбекистон парламенти аъзолари мазкур ташкилотлар раҳбарлик тузилмаларидаги юқори лавозимларга тайинландилар. Бундан ташқари, Ўзбекистон 2017 йилдан эътиборан ўзининг ЕХҲТ Парламентлараро Ассамблеясидаги иштирокини қайта тиклади.

    Парламент ташқи сиёсат борасида белгилаб берилган устувор йўналишлар — Марказий Осиёда тинчлик ва барқарорликни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, дунёнинг етакчи давлатлари, халқаро ташкилотлар билан стратегик шерикликнинг кўп қиррали тизимини шакллантириш, республикамиз ҳудудидан ташқаридаги Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва юридик шахсларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилишни таъминлаш соҳаларида фаол иштирок этмоқда.

    «Ишончимиз комилки, халқ сайлаган вакиллар орқали фуқаролар манфаатларини ифодаловчи ҳақиқий демократик орган сифатида шаклланган, давлат ҳокимияти органлари тизимида муносиб ўрин эгаллаган, мамлакатда амалга оширилаётган улкан ва кенг кўламли ислоҳотларга жалб этилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси келгусида ҳам давлат раҳбарининг халқ фаровонлиги, Ватан гуллаб-яшнашига қаратилган Янги сиёсий йўлининг фаол иштирокчиси ва давомчиси бўлиб қолади», — дейди Нурдинжон Исмолилов.

    16.12.2019, 22:14   Изоҳ (0)   12324
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қўйлиқдаги метро қурилиши ишлари сабабли бир нечта автобус ҳаракатига ўзгартириш киритилади

    16.12.2019, 21:54

    Андижонда собиқ банк раҳбари 173 млн сўмлик кредит маблағларини ўзлаштиргани маълум бўлди

    16.12.2019, 21:32

    Ўзбекистонлик ҳарбийлар АҚШда ўтказилган халқаро танловда ғолиб бўлди (фото)

    16.12.2019, 21:13

    Сирдарёда қарийб 34 млн сўмлик сифати кафолатланмаган биофаол қўшимчалар мусодара қилинди

    16.12.2019, 20:57

    «Ўзавтосаноат» икки қўшма корхона ўртасида юзага келган келишмовчиликка изоҳ берди

    16.12.2019, 20:44

    Мактабларда 2020 йилдан «Тарбия» фанини жорий этиш режалаштирилмоқда

    16.12.2019, 20:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Муносабат билдирамиз” — Зеленский Ўзбекистон фуқаролари Россия томонида жанг қилаётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 08:21

    Хитой Япониянинг биолабораториялари ҳақида фильм суратга олади

    Дунё | 5 август, 08:20

    ChatGPT иловасидан ҳафтасига 700 миллионга яқин киши фойдаланмоқда

    Дунё | 5 август, 08:00

    Арманистонда “инвестиция сайтлари” орқали 2 млн доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган кибергуруҳ аъзоси қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 07:30

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.