Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўзи раҳбарлик қилаётган Консерваторлар партиясининг парламент сайловларидаги ғалабасини изоҳлаш чоғида ‘Brekzit’ бўйича ишни якунига етказишни ваъда қилганини эслатди. Бу ҳақда BBC News хабар қилган.

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон
Фото: Ванитй Фаир

«Парламент Британия халқига ишлаши учун ўзгариши лозим. Келинг ‘Brekzit’га барҳам берамиз. Лекин дўстлар аввалига нонушта қилиб оламиз», – дейди Жонсон.

Сайловларнинг дастлабки натижаларига кўра консерваторлар партияси 650 дан 352 мандат олган, овозларни ҳисоблаш жараёни давом этмоқда.

Борис Жонсон ва Консерваторлар партияси Буюк Британиянинг Евроиттифоқдан тезроқ чиқаришга уринмоқда. Мамлакатда навбатдан ташқари парламент сайловларини ўтказишга Жонсон таклифига кўра аввалги чақириқ ‘Brekzit’ ҳақидаги келишувни рад этганидан кейин қарор қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
“Афғон халқининг сабри билан ўйнашманг” — “Толибон” қўмондонларидан бири Эронни босиб олиш билан таҳдид қилди  
Дунё
Хитойда қайта авж олиши кутилаётган ковид, 3 марта сайланган Эрдўғон, бир ойдан бери намойиш ўтказаётган ҳинд спортчилари — 29 май суратлари
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси ошди