• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Жаҳон матбуоти: Шимолий қутбдан айриламиз, Ироқни навбатдаги араб баҳори, турк аскарларини эса Ливияга сафар кутмоқда

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Иқлим ўзгариси: музликлар тақдири қандай кечади?

    The New York Times нашри Арктика минтақасида бу йилги ёз рекорд даражада юқори бўлгани ҳақида тадқиқот натижаларини эълон қилди. Музликлар эриб бориши эса минтақада озиқ-овқат занжири узилиши ва сув сатҳи кескин кўтарилиши каби муаммоларга олиб келмоқда.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Иқлимшунос олимлар Арктикада сентябрь ойида кузатилган ўртача ҳарорат 1900 йилдан бери энг юқори иккинчи кўрсаткичда бўлганини қайд этди. Айнан ўша йилдан ҳарорат қайд қилиб келинади.

    Янги юқори даража кузатилар экан, бу дунё иқлимшунослари орасида Арктикада охирги олти йил мобайнида энг илиқ ҳарорат кузатилгани борасида хавотирлар кенг ёйилишига олиб келди.

    Ҳисоботнинг музликлар ҳақидаги бўлимига масъул бўлган Дартмут коллежи профессори Дональд Перович «кузатишлар чиндан бутун бир экотизим кескин оқибатлар остида қолиб кетаётганини кўрсатмоқда», деб таъкидлади.

    Миллий океаншунослик ва атмосфера ҳавосини кузатиш маъмурияти ҳисоботларга назар ташлар экан, ҳисоботдаги иқлим ўзгариш билан боғлиқ далилларни таҳлил қилади ва айни пайтда олинган натижаларни ўтмишдаги натижалар билан таққослайди.

    Арктикага тадқиқотчилар эътибор бераётганининг сабаби шундаки, бу минтақа Ер сайёрасининг бошқа минтақалари каби ўта тез суръатлар билан исиб бормоқда. Нафақат дунё уммонларида, балки қуруқликдаги ҳаётда ҳам жиддий ўзгаришларга олиб келмоқда.

    Июль ойида Рейкьявикда (Исландия) ва Анкорижда (Канада) рекорд даража деб қайд этилган илиқ ёз ойи бўлди.

    Ҳарорарт илиқ бўлиши нафақат ёз ойлари учун хос. Декабрь ойида Свалбардда (Норвегия) ҳарорат Цельсий бўйича 5,5 даражани кўрсатди. Бу 1981–2018 йиллар оралиғида кузатилган ҳарорат ўртача даражасидан илиқроқ бўлганини кўрсатди.

    Ҳисоботда, шунгдек, Гренландиядаги муз тоғлари улкан ҳажмда эриб бориши сув сатҳи кескин кўтарилиб боришига сабаб бўлаётгани айтилади. The Nature журналида эълон қилинган маълумотларга кўра, Гренландияда муз эриши 1990 йиллардагидан етти борабарга тезлашган.

    Музликлар эриши нафақат сув сатҳи кўтарилиши, балки уларни ўзига макон қилган қутб айиқлари ва бошқа жонзотлар омон қолишига ҳам хавф туғдирмоқда.

    Ҳаво ҳарорати кўтарилиши Арктика минтақасида истиқомат қилаётган туб аҳолининг ҳам ҳаётига жиддий хавф солмоқда. Туб аҳолини асрлар мобайнида озиқ-овқат билан таъминлаб келган минтақа эндиликда уларни очликдан азоб чекишга маҳкум қилмоқда.

    Бу олимларни иқлим ўзгариши борасида сиёсатни ўзгартириш кераклиги ҳақида бонг уришга чақирмоқда. Ўз вақтида Арктикада керакли ишлар олиб борилмаса, бу дунё келажагини ҳозиргидан-да фожиалироқ бўлган мудҳишликларга олиб бориши мумкин.

    Туркиянинг кейинги нишони Ливия бўлади

    Ўртаер денгизи йирик тўқнашувлар марказига айланади, деб ёзмоқда The Jerusalem Post нашри. Бу минтақада бир тарафдан Туркия, бошқа бир тарафдан Миср, Греция, Кипр ва Исроил тўқнашмоқда. Манфаатлар тўқнашуви кенгаяр экан, эҳтимолий зиддиятларга Ливия, БАА, Саудия Арабистони ва Россия қўшилиб кетади.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Расмий Анқаранинг баёнот беришича, Туркия ҳукумати минтақада Исроил, Кипр, Греция ва Мисрга қарши чиқади. Ливия ва Ўртаер денгизидаги ҳарбий амалиётларда иштирок этади.

    Бу эса Туркия октябрь ойида Сурияда бошлаган ҳарбий амалиётдан ҳеч қанча вақт ўтмай янги сиёсий авантюра бошлаш истагидалигини кўрсатиб қўймоқда.

    Анқара Кипр, Греция, Миср ва Исроилга таҳдид битилган баённома юборар экан, улар минтақада табиий газ ташиш чегараларини ўзи билганича ўрната олмаслигини билдирди. Шунингдек, Туркия ҳукумати минтақада барқарорликни таъминлаш учун Ливияда ҳарбий амалиёт бошлашга яшил чироқ беришини ҳам қўшимча қилди. Кўриниб турибдики, Туркия армиясидан «тинчлик посбони» сифатида фойдаланишга уринмоқда.

    Адолат ва тараққиёт партияси ва унинг раҳнамоси Ражаб Тоййиб Эрдўғон бир неча йиллардан бери минтақадаги давлатларга ҳарбий таҳдидларини ёғдириб келади. Бунинг исботини Ироқ ва Суриядаги турк ҳарбий амалиётларида кўриш мумкин.

    Ҳозирга қадар Туркия террорчиликка қарши кураш мақсадида нигоҳини қўшни мамлакатларга қаратиб келаётган эди. Эндиликда Анқара диққатини Ўртаер минтақасига қаратмоқда. Халқаро жамоатчиликка ҳеч бир субъект Ўртаер денгизида турк ҳукумати розилигиз нефть ва газ қидира ва бурғулай олмаслигини таъкидламоқда. Яқин вақтларга қадар Туркия ўз қирғоқлари яқинида газ ва нефть конларини қидириш ва бурғулаш ҳуқуқига эга эканини таъкидлаб келган бўлса, эндиликда у Ўртаер минтақасини икки қисмга бўлган ҳолда Кипр, Греция ва Ливия сув ҳудудларини назорат қилаётганини ва у ерга ҳеч ким кира олмаслигини таъкидламоқда.

    Таҳдидлар Туркия ҳукумати Ливиядаги ўзаро низолашаётган сиёсий гуруҳларнинг Триполида жойлашган миллий розилик ҳукумати раҳбарлари билан келишув имзолаганидан сўнг янграмоқда. Аввал Туркия Триполига учувчисиз учоқлар ва зирҳли техника етказиб берди. Декабрь ойида эса Триполи ҳукумати билан иқтисодий ҳудудларни демаркация қилиш келишувига эришди. Бу келишув Анқарага кичик бўлса-да, Ўртаер денгизи ҳудудини назорат қилиш имконини берди. TRT каналида баёнот берган турк ҳукумати Кипр ҳукумати бир томонлама бурғулашига қаршилик кўрсатишини айтди.

    Туркия 1970-йилларда Греция агрессиясига жавобан Кипр ҳудудига қўшин киритган эди. Шундан бери у Шимолий Кипрни қўллаб-қувватлаб келади. Туркия назарида, Шимолий Кипр захиралардан фойдаланиш ҳуқуқига эга. Анқара Шимолий Кипр Ўртаер денгизида энг узун денгиз чизиғига эга деб ҳисоблайди.

    Эрдўғон Саудия Арабистони ва Қатар ўртасида кечган низо даврида Қатарга, сўнг Сомалига қўшин юборган эди. Бугун эса Триполи лозим топса, Ливияга ҳам қўшин юборишини очиқлади.

    Россия, Миср ва БАА Ливияда Халифа Ҳафтар ҳокимиятини қўллаб-қувватлаётган бўлса, Туркия миллий розилик ҳукуматини дастакламоқда. Суриядаги каби турк ҳукумати расмий Кремл билан Ливияда ҳам биргаликда ишлашига тўғри келади. Hurriyet нашрининг хабар қилишича, турк ҳукумати Ливия масаласини муҳокама қилиш учун Россия билан телефон мулоқоти ўтказади. Келаси йилнинг 8 январь санасида Эрдўғон Путин билан «Турк оқими» қувури лойиҳасини Истанбулда муҳокама қилишни белгилаган.

    Расмий Анқаранинг Исроилдан ёки Кипрдан Италияга йўналтириладиган газ қувури ўрнатишни тўхтатгани Ўртаер денгизида ўйин қоидалари ўзгарганидан даракдир.

    Бу эса Туркия Ўртаер минтақасида етакчи куч бўлишга интилаётгани, Курдистон ишчи партиясига қарши рейдларда қудратини кўрсатиб қўйишни истаётгани, фаластинликларни Исроилдан ҳимоя қилиб, ҲАМАСни дастаклашга интилаётганидан дарак.

    Ироқ миллатчилиги қайтиб келдими?

    Ироқдаги норозилик намойишлари ўсиб борар экан, Америка ҳукумати бу мамлакатдан яхши хушхабарлар келишига умидвор, деб ёзади The Foreign Policy нашри.

    Фото: AP

    Фото: AP

    Америкаликлар назарида норозилик намойишлари Техроннинг Ироқдаги таъсир доирасига зарба беради. Бу ҳақида ҳаттоки АҚШ давлат котиби Майк Помпео ўзининг тwиттердаги расмий саҳифасида ҳам изоҳ қолдирди.

    Today, we're taking action to honor the pledge to use our legal authorities to sanction corrupt Iraqis who are stealing the country's public wealth and targeting peaceful protesters. Political leaders and government officials must put #Iraq first.

    — Secretary Pompeo (@SecPompeo) December 6, 2019

    Эрон ёллаган гуруҳлар «Эрон, йўқол!» деб норозилик билдираётган намойишчиларга қарши зўравонлик қилмоқда. Бу Ироқда Теҳрон соясида қолаётган ҳукуматга, коррупцияга қарши норозилик ҳаракатлари кенг қулоч очишига олиб келди.

    Ироқдаги вазият АҚШда ажойиб сценарий сифатида қабул қилинаётган бўлса-да, америкаликларнинг қони ва пули эвазига мамлакатда Эрон таъсири кучайди деб ҳисоблаш хатолик бўлади. Бу Яқин Шарқдаги вазиятни Эрон–Америка рақобати деб номланувчи кўзойнак билан кўришдир. ИШИДга қарши курашда Эрон ва АҚШ ўзаро иттифоқчиларга айланган бўлса-да, бу мавзу кун тартибидан кўтарилгач, Ироқда яна Эрон ва АҚШ рақобатчилиги юзага келди. Масала Ироқда ким кўпроқ таъсирга эгалигида ҳам эмас. Яна бир араб жамиятида одамлар ислоҳот талаб қилиб кўчага чиқди.

    2010 йилдан буён Яқин Шарқ ва Шимолий Африкадаги оммавий норозилик намойишлари минтақани титратиб келмоқда. Тунис, Ливия, Баҳрайн, Сурия, Яман, Жазоир, Судан, Миср, Ироқ ва Ливан шулар жумласидандир. Эроннинг ўзида ҳам кўп намойишлар бўлди. Мухолифатга қарши курашиш учун янги стратегия ва тактика синовдан ўтказилди.

    Тунисни айтмаганда, юқоридаги барча мамлакатларда норозилик намойишлари натижаларини ижобий деб баҳолаб бўлмайди. Бугун Ироқ ҳам ўша ўчоқда қайнамоқда, аммо бу норозилик намойишлари қандай натижа билан тугайди, ҳозирча айтиб бўлмайди.

    Бир нарса аёнки, Ироқдаги норозилик ҳаракатлари сектантизмга қарши руҳ билан суғорилган. Намойишчилар Ироқ миллатчилиги билан кўчаларга чиққан. Бу вазиятдан Ироқ миллатчилари етакчиси Муқтадо ас-Садр фойдаланмоқчи.

    Ироқдаги миллатчилик ҳақида гап кетганда, ёқимли хотиралар эсга келмайди. Айнан шу миллатчилик 1980 йилда Ироқ–Эрон урушига туртки берган ва ироқлик курдлар қатағон қилинишини келтириб чиқарган эди.

    Амалдаги Ироқ бош вазири ҳокимиятдан кўча норозиликлари натижасида кетадиган бўлса, Ироқда нима содир бўлишини тахмин қилиш мумкин.

    Аввало, мамлакатдаги икки йирик парламент гуруҳи – Сайрун ва ФАТҲ бош вазир тақдири борасида турли қарашларга эга бўлиб қолади ва мамлакат сиёсатда боши берк кўчага кириб қолади. Қолаверса, Абдулмаҳди бош вазирликдан кетадиган бўлса, унинг истеъфоси Ироқни АҚШнинг дўстига айлантиради деган ишонч йўқ.  Бошқача айтганда, Абдулмаҳдининг ўрнига Садр келадиган бўлса, у 2018 йилги сайловдан бери Ироқдан АҚШ қўшини олиб чиқиб кетилишини талаб қилмоқда.

    Шундай вазиятда Ироқдаги намойишчиларнинг ҳам ҳуқуқларини иккинчи даражага тушириб бўлмайди. Улар амалдаги ҳукуматнинг хатоларини юзага чиқармоқда. Улар коррупция, мамлакатга содиқлик тушунчаси фирқаларга содиқлик тушунчасидан-да пастроқ эканлигидан, иқтисодий ислоҳотлар самара бермаётганидан норози бўлмоқда.

    Борис Жонсоннинг Трампга хуш келган ғалабаси

    Борис Жонсон яна беш йилга бош вазирлик мақомини сақлаб қолиши Оқ Уйда хурсандчилик билан кутиб олинди, деб ёзади The Newsweek нашри.

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Трамп Twitter’да Борис Жонсонни ғалаба билан табриклади:

    «Борис Жонсонни йирик ғалабаси билан табриклайман! АҚШ ва Буюк Британия Brexit’дан сўнг янги улкан савдо битими тузиш учун эркин бўлди. Бу битим Европа Иттифоқи орзу қилиши мумкин бўлган битимдан каттароқ ва жозибалироқ бўлади. Борис, табриклайман».

    Congratulations to Boris Johnson on his great WIN! Britain and the United States will now be free to strike a massive new Trade Deal after BREXIT. This deal has the potential to be far bigger and more lucrative than any deal that could be made with the E.U. Celebrate Boris!

    — Donald J. Trump (@realDonaldTrump) December 13, 2019

    Трамп Лондонга сафари давомида журналистларга интервью берар экан, шахсан Борис Жонсонни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган эди.

    Январь ойида Буюк Британия Европа Иттифоқидан чиқиши АҚШ ва инглиз ҳукумати иқтисодий алоқаларида янги босқич бўлиши мумкин. Трамп нутқларида Европа Иттифоқини танқид қилиб келади.

    Бундан ташқари, Борис Жонсоннинг миллатчи, Brexit’чи ўнг партияси Жереми Корбиннинг сўл партиясини улкан фарқ билан мағлуб қилиши Трампга 2020 йилги сайлов олдидан катта руҳий куч бағишлаши мумкин.

    Аммо юмшоқроқ Brexit тарафдори бўлган Жонсоннинг партиядошлари орасида Вашингтондан Брюсселни афзал кўрадиганлари кўпроқ. Жонсон парламент сайловида ғалаба қилишини таъминлаган партиядошлари орасида кескин Brexit’ни ёқлайдигани ҳам кам эмас. Лекин улар ҳукуматни Борис Жонсонга топширишга рози бўлганининг бош сабаби улар аввалги консерватор раҳбарда қатъий сиёсатни кўрмагани ҳам бўлди.

    Лондон университети профессори Роберт Сингҳ назарида, консерваторлар Жонсонга яна беш йил имкон берганининг сабаби барқарор ҳукумат мамлакатни бошқаришини истаганидир.

    Борис Жонсоннинг ҳозирги келишуви қанчалик шошилинч бўлмасин, Буюк Британияни Европа Иттифоқининг божхона келишувидан узоқлаштиради ва инглизларга истаган мамлакати билан эркин савдо шартномасини туза олиш имконини беради. Британия Европа Иттифоқини январь ойида тарк этишни режалаштирган. Ўша даврда юз берадиган расмий Лондон ва Брюссел ўртасидаги музокараларда ҳозирги тартиб Борис Жонсонга юмшоқроқ Brexit’га эришишида асқатиши мумкин.

    Буюк Британия ҳозирда бир пайтнинг ўзида ҳам АҚШ, ҳам Европа билан силлиқ кечадиган савдо муносабатларига эга бўлолмайди, чунки Вашингтон ва Евроиттифоқ ўртасида имзоланиши керак бўлган Трансатлантик савдо ва сармоя ҳамкорлиги музокаралари боши берк кўчага кириб қолган.

    Сайлов кампанияси вақтида Лейбористлар партияси матбуотга сиздирган маълумотга кўра, айни пайтда Буюк Британия ва АҚШ ўртасида Brexit’дан кейинги савдо алоқалари қандай бўлиши борасида шартнома бандлари очиқланган.

    Янги сайланган Борис Жонсон яқин вақтлар ичида соғлиқни сақлаш тизими келажаги қандай бўлишини ҳам белгилаб олиши керак. Боиси, Миллий соғлиқни сақлаш тизими (NHS) аксар британияликлар учун бош масала бўлиб қолмоқда. Лейбористлар партияси ўз вақтида консерваторларни бу тизимни АҚШ хусусий компанияларига сотганликда айблаб чиққан эди. Бироқ Жонсон бу тизим ҳеч қачон АҚШ ва Буюк Британия савдо музокаралари кун тартибидан жой олмаганини айтди.

    Нима бўлганда ҳам, Жонсоннинг ғалабаси Брюсселга Brexit’га тайёрланиш ва кўникиш сигналини, Оқ Уйнинг амалдаги эгаларига эса 2020 йилги сайловда ғалаба қилиш умидини, британияликлар учун кутилмаган иқтисодий ва сиёсий ислоҳотларга ишончни туғдирмоқда.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    14.12.2019, 17:56   Изоҳ (0)   64446
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Facebook ҳисобчиси ичида минглаб ходимларнинг банк маълумотлари сақланган қаттиқ дискни ўғирлатиб қўйди

    14.12.2019, 14:19

    Қирғизистон собиқ президенти Алмазбек Атамбаев қотилликда айбланмоқда

    13.12.2019, 16:07

    Сталин, Муссолини ва Франко болалари. Диктаторлар фарзандларининг тақдири қандай кечган? (фотомақола)

    13.12.2019, 14:50

    Россиядаги паррандачилик фабрикасида ишлаётган ўзбекистонликлар иш ташлаш эълон қилди

    13.12.2019, 13:44

    Туркманистоннинг Лебоб вилоятида Янги йил байрами учун бюджет ва давлат корхоналари ходимларидан пул йиғилмоқда

    13.12.2019, 08:02

    Россиядаги «Адмирал Кузнецов» авиакрейсерида ёнғин юз берди. Бир киши ҳалок бўлди, 10 нафардан ортиқ киши жароҳатланди (видео)

    13.12.2019, 07:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.