Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Facebook ҳисобчисининг машинасидан 29 минг ходимнинг банк маълумотлари сақланган қаттиқ дискни ўғирлаб кетишди, деб хабар беради Bloomberg.

Фото: «Vostokfoto»

Фото: «Vostokfoto»

Кўнгилсиз ҳодиса 17 ноябрь куни содир бўлган ва 20 ноябрь куни маълум қилинган. Бироқ Facebook ўз ходимларини бу ҳақда 13 декабрь кунигина огоҳлантирган.

Таъкидланишича, ходимларнинг маоши ва банк ҳисоб рақамлари ҳақидаги маълумотлар шифрланмаган бўлган.

Facebook матбуот хизматининг қайд этишича, ҳисобчида қаттиқ дискни офисдан ташқарига олиб чиқиш ҳуқуқи бўлмаган. Унган нисбатан интизомий чора кўрилган.

Компаниядагилар ўғирланган қаттиқ дискда Facebook фойдаланувчиларининг шахсий маълумотлари сақланмаганини билдирмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Тошкентдаги боғчада болалар оёғига игна тиқилгани ортидан икки киши жаримага тортилди
Дунё
Лукашенко Каховка ГЭСни украиналиклар атай портлатганини айтди ва бунинг “сабабини” келтирди
Маҳаллий
Тошкент вилоятида каналда оқиб кетган 5 ёшли боланинг жасади топилди