• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Сталин, Муссолини ва Франко болалари. Диктаторлар фарзандларининг тақдири қандай кечган? (фотомақола)

    Таниқли инсонларнинг фарзандларига ҳар доим оғир бўлган — бундай оилада туғилиш бир томондан катта омад бўлса, бошқа томондан олиб қаралганда кейинчалик ҳаётни бутунлай ўзгартириб юбориши мумкин бўлган ҳодиса. ХХ асрнинг энг қаҳри қаттиқ диктаторлари фарзандларининг тақдири қандай кечгани ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Фото: Big Picture

    Яков Жугашвили, Иосиф Сталиннинг ўғли

    Екатерина Сванидзе – Иосиф Сталиннинг биринчи хотини ҳисобланади ва 1907 йилда у ўғли туғилганидан олти ой ўтиб, тиф касаллиги туфайли вафот этган. Яков отаси бор бўлишига қарамай етимдек улғайган. Сталин партия ишлари бўйича сафарларда юрган ва ўғлига фақат моддий кўмак берган. Бола тарбияси билан унинг онаси томонидан қариндошлари шуғулланган.

    Яков Жугашвили (ўнгда) Сталинни қўриқлаш хизмати бошлиғи Николай Власик билан

    Яков Жугашвили (ўнгда) Сталинни қўриқлаш хизмати бошлиғи Николай Власик билан
    Фото: Big Picture

    Яков 15 ёшга тўлгач, отаси уни тоғли грузин қишлоғидан Москвага олиб келади. Пойтахтда яшаш йигитга осон бўлмайди. Рус тилида деярли гапирмайдиган одамнинг бегона муҳитга кўникиши қийин кечган, ўспирин ҳатто уйида ҳам ўзини эркин ҳис эта олмаган. Сталин ўғли билан жуда совуқ оҳангда гаплашар унга болам деб мурожаат қилмас, кичик хато учун ҳам аёвсиз жазоларди. Ушбу йўл билан диктатор ўғлининг феъл-атворини шакллантиришга уринган бўлиши мумкин.

    Бундай ҳаёт тарзи Яковни ўз жонига қасд қилишигача олиб борди. Йигит шифохонага тушиб қолди, отаси унинг ҳолидан умуман хабар олмади. Иккинчи хотинига ёзган хатида эса «Яшага менинг номимдан у ўзини безори ва шантажчилардек тутганини ва мен бундайлар билан мулоқот қилмаслигимни айтиб қўй», дея вазиятга муносабат билдирган. Кейинчалик ота-бола муносабатлари яна яхшиланиб кетган.

    Фото: Big Picture

    Иккинчи жаҳон уруши даврида артиллерия академиясини тамомлаган Яков ҳам фронтга чақирилди. Урушга кетиш олдидан отаси билан қўнғироқлашган йигит Сталиндан қисқагина «Бор ва жанг қил!» деган гапни эшитган. Орадан уч ҳафта ўтгач Яков асирликка тушади. Немислар унинг исмини мафкуравий ҳужумлар учун ишлатарди. Сталин ўғлини асирга тушган немис зобитларига алмашитиришни истамади, 1943 йилда Яков Заксенхаузендаги концлагерда ҳалок бўлди. У катта кучланишдаги электр токи уланган сим тўсиққа ўзини ташлаган.

    Фото: Big Picture

    Кармен Франко, Франсиско Франконинг қизи

    Франсиско Франко қизи Кармен дунёга келган вақтда жуда хурсанд бўлган. Диктатор қизига бутун Испания халқига қилгани каби қаттиққўл муносабатда бўлмаган. Франко қизни ҳақиқий кибор хоним қилиб ўстиришга уринган. Ҳарбий ишлардан бўш вақтини ҳамиша Кармен билан ўтказган.

    Фото: Big Picture

    Диктатор бир масалада ҳаддан зиёд юмшоқлик қилган. Гарчи Франко қизига ўзи муносиб эр топишни истаган бўлса ҳам Кармен кардиожарроҳ Мартинес Бордюни танлаганидан унинг қарорига ҳурмат билан муносабатда бўлган. Икки ёшнинг тўйи 1950 йилда жуда чиройли дабдаба билан ўтказилган.

    Фото: Big Picture

    Бир неча йил ўтгач, интервьюларнинг бирида Кармен гарчи отасини қаттиқ яхши кўрган бўлса ҳам унинг диктатор бўлгани ўзига ёқмаганини тан олган. Аёл доимо қўрқув исканжасида яшаган. У отасининг кўплаб душманлари бир кун эмас бир куни ўзи ва оиласига қонли ҳужум уюштиришидан хавотирланган. Франконинг ўзи ҳам қизини яшириб юрган ва Карменни Гитлер ўғирлаб кетиши мумкинлигидан қўрққан.

    Эдда Муссолини, Бенито Муссолинининг қизи

    Бенито Муссолинининг қизи яҳудий йигитга турмушга чиққан вақтида отасининг фотиҳасини олмаган. Кейинчалик 1930 йилда ота-онасининг қистови билан Муссолининг иттифоқдоши граф Галеацсо Чианога эрга тегган.

    Фото: Big Picture

    14 йил оила бўлиб бирга яшаган жуфтлик бу вақт давомида тўрт нафар фарзанднинг ота-онаси бўлган. Улар бир-бирини қаттиқ севган, Чиано Муссолини томонидан фашистлар ҳукуматига қарши чиққани учун отишга ҳукм қилинган. Эдда отасига қанчалик ялиниб ёлвормасин, Муссолини ўз куёвининг қатл қилинишини Гитлер билан бирга совуққон нигоҳ остида кузатган. Ушбу фожиадан таъсирланган Эдда ота-онасидан қочиб Швейцарияда қўним топган.

    Қизалоқ Эдда Муссолини отаси билан

    Қизалоқ Эдда Муссолини отаси билан
    Фото: Big Picture

    Уруш поёнига етгач, ватан соғинчи Эддани Италияга қайтарди. Мамлакатга қайтганидан кейин аёл фашистлар ҳукумати билан тил бириктирганликда айбланиб қамоққа олинди. Эдда барини инкор қилди, лекин барибир икки йил сургунда яшади. Ҳаётининг қолган қисмини ўз томирларида оқаётган диктатор қони ҳақида иложи борича камроқ гапириб ўтказган.

    Фото: Big Picture

    Жан Мари Лоре, Гитлернинг никоҳсиз туғилган ўғли

    Фото: Big Picture

    Гитлер ва унинг рафиқаси Ева Брауннинг болалари бўлмаган. Бироқ Адолф оддий аскар бўлган вақтида Биринчи жаҳон уруши йиллари франциялик бир аёл билан учрашиб юргани ҳақида тахминлар мавжуд. Кейинчалик француз аёли Жан Мари исмли болакайни дунёга келтирган.

    Иккинчи жаҳон уруши йилларида Жан Мари фашистлар Германиясига қарши аёвсиз жанг қилган ва ваҳший диктатор эмас, ўз отасига қарши курашаётганини билмаган. Ушбу сирни онаси ўлими олдидан ошкор этади. Айнан шу дақиқадан Жан Марининг ҳаёти остин-устин бўлиб кетди. У мудҳиш ҳақиқатни унутиш учун бор эътибори ва вақтини ишга сарфлади. Ҳақиқатдан воқиф бўлган Жан Марининг хотини ҳам у билан ажрашди.

    13.12.2019, 14:50   Изоҳ (0)   85682
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядаги паррандачилик фабрикасида ишлаётган ўзбекистонликлар иш ташлаш эълон қилди

    13.12.2019, 13:44

    Туркманистоннинг Лебоб вилоятида Янги йил байрами учун бюджет ва давлат корхоналари ходимларидан пул йиғилмоқда

    13.12.2019, 08:02

    Россиядаги «Адмирал Кузнецов» авиакрейсерида ёнғин юз берди. Бир киши ҳалок бўлди, 10 нафардан ортиқ киши жароҳатланди (видео)

    13.12.2019, 07:12

    Россиядаги аэропортларда чекиш хоналарини ташкил қилиш ҳақида қонун қабул қилинди

    12.12.2019, 23:41

    Исроиллик эркак қўшни аёлни ўзбекча сўккани учун 13 минг доллар жаримага тортилди

    12.12.2019, 19:14

    Афғонистон ҳукумати раиси: Баҳсли овозлар ҳисобга олинса, сайлов натижалари қабул қилинмайди

    12.12.2019, 17:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.