«Ливерпуль» устози Юрген Клопп Англия Премьер Лигасида ноябрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.
Клопп жамоаси билан ноябрь ойидаги тўртта ўйиннинг барчасида ғалаба қозонди. «Ливерпуль» бу ойда «Манчестер Сити», «Астон Вилла», «Кристал Пэлас» ва «Брайтон» клубларини мағлубиятга учратди.Немис мутахассиси АПЛдаги фаолияти мобайнида олтинчи марта ойнинг энг яхши мураббийи номига лойиқ кўрилди. Қайд этиш жоиз, бу Клоппнинг сўнгги тўрт ой ичидаги учинчи совринидир. Бундай натижани аввалроқ Пеп Гвардиола қайд этган, холос.
Ноябрда бу номга 52 ёшли Клопп билан бирга Нуну Эшпириту Санту («Вулверҳэмптон»), Брендан Рожерс («Лестер») ва Крис Уайлдер («Шеффилд Юнайтед») ҳам даъвогарлик қилганди.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпуль» немис мураббийи билан 2024 йилга қадар янги шартнома имзолади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)