«Ливерпуль» футбол клуби жамоа бош мураббийи Юрген Клопп билан шартнома узайтирилганлигини эълон қилди.
Клуб матбуот хизмати хабарига кўра, германиялик мутахассис Мерсисайд клубида 2024 йилга қадар фаолият олиб боради. Унинг аввалги шартномаси 2020/21 йилги мавсум сўнгида якунига етарди.
Қайд этиш жоиз, «Ливерпуль» Англия Премьер Лигасида айни дамда 16-турдан сўнг 46 очко билан якка пешқадам бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги «Лестер» эса Клопп жамоасидан 8 очко кам жамғарган.
Маълумот учун, Клопп «Ливерпуль»га 2015 йил октябрида бош мураббий этиб тайинланган эди. Ўтган мавсум «қизиллар» унинг қўл остида Чемпионлар Лигасида бош совринга эга чиқди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)