«Ливерпуль» аъзоси Садио Мане футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Мане ноябрь ойида мусобақа доирасида тўртта ўйинда учта гол урди ва битта голли узатмани амалга оширганди. Садио фаолиятида учинчи марта Премьер Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. 2017 йил августи ва 2019 йил мартида ҳам у бу номга лойиқ кўрилганди.
Маълумот учун, Мане жорий мавсум Англия чемпионатида 15 та ўйинда майдонга тушиб, тўққизта гол урди ва олтита голли узатмани амалга оширди.
2019/20 йилги мавсум мусобақа доирасида ойнинг энг яхши футболчиси бўлганлар рўйхати:
- Август — Теему Пукки («Норвич»)
- Сентябрь — Пьер-Эмерик Обамеянг («Арсенал»)
- Октябрь — Жейми Варди («Лестер»)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)