Мадриднинг «Реал» клуби футболчилари рождество байрами арафасида жамоавий тушлик ташкил этди ва аноним тарзда совғалар алмашди.
Бундай тадбирларда бор-йўғи иккинчи бор қатнашаётган Гарет Бэйлга гольф таёқчаси совға қилинган. Марселонинг бу ҳадясини Бэйл кулги билан қарши олган.
Лукас Васкесга гиря совға қилинган. Бир неча ҳафта аввал испаниялик ҳужумчи спорт буюмини оёғига тушириб юборган ва бармоғини синдириб олганди.
Жамоанинг янги ҳужумчиси Лука Йовичга испан тили луғати совға қилинган. Сербиялик футболчи бу тилни ўрганишда муаммоларга дуч келмоқда.
Қанот ҳужумчилари Браҳим Диас ва Винисиус Жуниор совға сифатида ўйинчоқ олган, Ферлан Мендига эса ғишт ҳадя қилинган.
АS нашри хабарига кўра, Бэйл ушбу тадбирни бошқалардан ярим соат аввал тарк этган. Ҳужумчи Карим Бензема ва ярим ҳимоячи Тони Кроос байрамда иштирок этмаган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)