«Ростов» клуби Россия чемпионатининг 19-турида «Спартак»ни мағлубиятга учратди (4:1) ва кетма-кет беш ўйинлик ғалабасиз серияга барҳам берди.
Сўнгги бор ростовликлар 26 октябрда Россия Премьер Лигаси доирасидаги ўйинда «Сочи»дан устун келганди (2:0).
Учрашувда Элдор Шомуродов тўп кирита олмади, бироқ жамоасининг иккинчи голида самарали узатма амалга оширди. Шу тариқа ўзбекистонлик ҳужумчининг «Ростов»даги голсиз серияси саккиз ўйинга етди. Шомуродов сўнгги бор 6 октябрь куни ЦСКАга гол урганди.
«Ростов» ғалабадан кейин очколарини 34 тага етказиб олди ва қишки танаффусга учинчи ўринни банд этган ҳолда йўл олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)