Бокс бўйича WBA, WBO, IBF ва IBO камарларини ўзига қайтариб олган Энтони Жошуа Энди Руисга қарши жангдан сўнг фикрлари билан ўртоқлашди.
«Мени Нью-Йоркда мағлуб этган Руисни инсон сифатида ҳам ҳурмат қиламан. Бу реванш жангига қаттиқ тайёрландим. Шу ўринда Владимир Кличконинг ёрдамини таъкидлаб ўтишим лозим. У менга қимматли маслаҳатларни берганди. Ундан жуда кўп нарсаларни ўргандим», — дейди Жошуа.Эслатиб ўтамиз, Жошуа 8 декабрга ўтар кечаси Саудия Арабистонидаги бокс оқшомида Энди Руисга қарши 12 раундлик жанг олиб борди. Ҳакамларнинг бир овоздан берган қарорига кўра Жошуа жангни ўз фойдасига ҳал қилди. Шу тариқа британиялик 1 июнь куни Нью-Йоркда Руисдан қабул қилган мағлубияти учун реванш олди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)