Унаи Эмерининг истеъфосидан кейин «Арсенал» раҳбарияти бош мураббийлик лавозимига турли номзодларни кўриб чиқмоқда.
Ушбу ўринга ҳозирда «Манчестер Сити»да Хосеп Гвардиолага ёрдам бераётган Микель Артета асосий даъвогар бўлиб турибди, дея хабар қилмоқда The Телеграпҳ.
Бироқ жамоа раҳбарияти янги бош мураббийни қачон тайинлаш борасида бир қарорга келгани йўқ. Клуб бу масалани яқин орада ҳал қилиши ёки мавсум охирига қадар кутиши мумкин. Айни дамда «канонирлар»ни Фредрик Юнберг вақтинча бошқариб турибди.
Маълумот учун, Артета 2011—2016 йиллар мобайнида «Арсенал»да тўп сурган. Испаниялик собиқ футболчи лондонликлар билан Англия Кубоги ва мамлакат Суперкубогида ғолиб чиққан.
«Арсенал» 15-турдан кейин 19 очко тўплаган ҳолда Англия чемпионати мусобақа жадвалида 10-ўринни эгаллаб турибди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)