Мадриднинг «Реал» клуби ушбу мавсумдаги харажатларини қоплаш учун 200 миллион евро даромад қилиши керак, дея хабар қилмоқда Marca.
Мадридликлар клуби ёзги трансфер ойнасида Ферлан Менди, Эдер Милитао, Эден Азар, Родриго Гоэс ва Лука Йович каби футболчиларни сотиб олиш учун 350 миллион евро сарфлаган эди.
Шу билан бирга «Реал» Кейлор Навас, Тео Эрнандес, Маркос Льоренте, Матео Ковачич ва Рауль де Томас каби футболчиларни сотишдан 150 миллион евро ишлаб олган.
УЕФАнинг молиявий фейр-плей қоидалари бўйича, клубнинг харажат ва даромадлари орасидаги фарқ 100 миллион евродан ошмаслиги зарур. Йўқса жамоа ташкилот томонидан жазога тортилади.
Шу сабаб «Реал» қишки трансфер ойнасида бир қатор футболчиларини сотишни мўлжал қилмоқда. Аввалроқ мадридликлар клуби ҳужумчи Гарет Бэйлни сотиш тайёр экани хабар қилинганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)