Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигаси иштирокчиси «Қўқон-1912» жамоаси янги бош мураббийга эга бўлди.
Клуб матбуот хизматининг хабарига кўра, Бахтиёр Ашурматов эндиликда жамоага бош мураббийлик қилади. Томонларнинг шартномага имзо чекканлиги қайд этилган. Бироқ келишувнинг қанча муддатга тузилганлиги маълум қилинмаган.
Эслатиб ўтамиз, «Қўқон-1912» 2019 йилги мавсумни Нўмон Ҳасанов қўл остида бошлаганди. Бироқ қонирқарсиз натижалар сабаб Ҳасанов ишдан олинди. Иккинчи даврани эса қўқонликлар Азиз Тўхтабоев қўл остида ўтказиб, Суперлигада қолишга эришди.
Бахтиёр Ашурматов бўлса, Суперлиганинг 2019 йилги мавсумида «Бухоро» ҳамда «Сурхон» клубларида ишлади.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)