«Бетис» футбол бўйича Испания чемпионатининг 16-турида «Атлетик Бильбао»ни мағлуб этди (3:2).
«Бетис» ярим ҳимоячиси Хоакин Санчес мазкур ўйинда учта голга муаллиф бўлди. Ўйин куни 38 ёш-у 140 кунлик бўлган Хоакин Ла Лигада ҳет-трик қайд этган энг ёши катта футболчига айланди.
Хоакин бу борада «Реал» собиқ ҳужумчиси Альфредо ди Стефанонинг рекордини янгилади. Аргентиналик футболчи 1964 йилнинг 15 мартида ҳет-трик қайд этганида 37 ёш-у 255 кунлик эди.
Шунингдек, Хоакинг Испания чемпионати доирасидаги ўйиннинг дастлабки 20 дақиқалигида учта гол урган еттинчи футболчига айланди. Сўнгги бор бундай натижага Криштиану Роналду 2015 йилда эришганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)