Профессионал бокснинг супер ўрта (-76,2 кг) вазн тоифасида рингга кўтарилаётган Рио—2016 Олимпиадаси совриндори, ўзбекистонлик Бектемир Мелиқўзиев (3-0, 3 КО) ўзининг навбатдаги жангини Тошкент вақти билан 14 декабрь куни АҚШда ўтказадиган бўлди.
Маълум бўлишича, Бектемир профессионал боксдаги 4-жангида америкалик Ваугин Александерга қарши рингга кўтарилади. 33 ёшли Ваугин ҳозирга қадар проф боксда 18 та жанг ўтказиб, уларнинг 15 тасида ғалаба қозонган. Тўққизта жангда рақибларини нокаутга учратган. Учта жангда эса мағлуб бўлган.
Мелиқўзиев эса шу кунгача учта жангда иштирок этиб, уларнинг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)