• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12880.35
    • RUB156.68
    • EUR14535.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Хитойлик ўқувчилар – билим бўйича дунёда тенгсиз. Британияда эса энг бахтсиз ўқувчилар яшайди. Жаҳон матбуоти шарҳи

    «Дарё» ўтаётган ҳафтада дунё матбуотида кенг ёритилган, кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлган мақолалар шарҳига тўхталиб ўтади.

    Эрон Трампнинг ниҳоясига етаётган президентлик ваколатига дош бера оладими?

    2018 йил май ойида АҚШ Эрон билан имзолаган ядро келишуви дастуридан чиқар экан, Теҳронга иқтисодий жазо чоралари татбиқ этди. Бу Эроннинг ЯИМи камайишига сабаб бўлди. Теҳрон иқтисодиёти таназзул ёқасида бўлмаса-да, вақт унинг фойдасига ишламаётгани аниқ.

    Ҳасан Руҳоний. Фото: AP

    Ҳасан Руҳоний. Фото: AP

    АҚШдаги 2020 йилги сайлов яқинлашар экан, Трамп ҳукумати билан музокаралар олиб бориш керакми, йўқми, деган масала муҳим бўлиб турибди, деб ёзади The Project Syndicate нашри. Трамп сайловда ютиб чиқиши керак. Эрон ҳукуматига алоқадор айрим расмийлар сайловда демократлар ғалабасини кутиш кераклигини айтмоқда.

    Сайловда Трамп ғалаба қозонса, унинг сиёсий позицияси янада кучаяди. Теҳрон музокарани ҳозир бошласа, Трамп маъмурияти ён беришга мажбур бўлиши мумкин. Аммо Эрон сайлов натижасини кутадиган бўлса, бу мамлакат иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

    Эроннинг бугунги кундаги иқтисодиётини баҳолаш қийин. Молиявий жазо чоралари қўлланилганидан сўнг мамлакатнинг йўқотишлари 5–15 фоиз теграсида деб айтилмоқда. Эронликларнинг ўзи мамлакат иқтисодиёти баҳордан бошлаб ўсиш палласига кирди демоқда, лекин кузатишлар бунинг аксини кўрсатмоқда. Халқаро валюта жамғармаси маълумотига кўра, мамлакат иқтисодиёти бу йил 9,5 фоизга қисқарди.

    Бу Эрон ҳукуматида қизғин баҳслар бошланишига туртки берди. Бир томонда мамлакатни таёқ ёрдамида бошқараётган Хоманаий тарафдорлари иқтисодиётни оғир вазиятда қайта қуришга тиш-тирноғи билан ҳаракат қилмоқда. Уларнинг назарида, нефть савдоси борасида йўқотишлар бўлса-да, бошқа соҳаларда ютуқлар қўлга киритилмоқда. 2018 йилда Эрон миллий пул бирлиги – риёл қийматини 70 фоизга йўқотса-да, ҳамон конвертасия қилинадиган валюта бўлиб қолмоқда. Бу эса молия соҳасида ўзига хос ўсиш борлигидан дарак беради.

    Бандлик борасидаги рақамлар ҳам ҳукуматда қониқиш уйғотмоқда. Ўтган йилги иш билан таъминланиш даражаси 3,3 фоизни ташкил этган эди. Ишсизлик даражаси 10,5 фоиз бўлиб, сўнгги ўн йилликдаги энг паст кўрсаткич бўлиб турибди. Бу нимадан далолат? Бу ҳукумат иқтисодиётни қайта қураётганидан далолат беради.

    Кескин чоралар тарафдорларининг таъкидлашича, «иқтисодий қаршилик» ҳаракати ташқи савдога йўналтирилган иқтисодиётни қарамликдан, хусусан, Ғарбга қарамликдан озми-кўпми озод қилди.

    Аммо президент Ҳасан Руҳоний ва унинг ислоҳотчилик кайфиятидаги ҳукумати иқтисодиётдаги юксалиш вақтинчалик хусусиятга эга дейиш билан бирга давлатнинг иқтисодиётга аралашуви олдини олмоқчи эмас. Уларнинг назарида, риёлни зарб қилиш фойдалидир. Улар пул массасининг ортиб кетиши инфлясияга замин ҳозирлашидан бохабарми?

    Кундалик эҳтиёжларни машаққат билан қоплаётган Эрон давлат сектори айни пайтда хориж сармоясининг ўрнини қоплайдиган даражада эмас. Хусусий сектор эса молиялаш борасида қийинчиликларга дуч келмоқда. Сабаби, аксар банклар тўлов салоҳиятига эга эмас.

    Жаҳли чиққан қалампир тишлабди дегандай, ҳукумат уранни бойитиш борасида салмоқли ишларни амалга оширмоқда. Мақсад дунё ҳамжамиятига АҚШ ядро келишувдан чиқиши хато эканини кўрсатишдир.

    Аслини олиб қараганда, Эрон АҚШ талабларига кўнди ва ядро келишувига борди. У сиёсий ўйинларнинг беайб қурбонига айланди.

    Ғарб Эроннинг уранни бойитиш ишлари борасида бир тўхтамга келиши шарт. Бу минтақадаги хавфсизлик масаласига ҳисса қўшади.

    Импичмент масаласи янги босқичга ўтди

    Вакиллар қўмитаси эшитувларни бошлаши билан Трампга билдирилган ишончсизлик вотуми янги босқичга кўтарилди, деб хабар беради The Washington Post.

    Импичментда Мюллер қатнашадими?

    Вакиллар палатасида асосий диққат Украинага қаратилган.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Ҳуқуқ қўмитаси раиси Жерольд Надлер Трампни Мюллерга Украина ва Россия борасидаги суриштирувга халақит берганликда айблаб чиқди.

    Махсус прокурор Р. Мюллер Трамп одил судлов тизимига халақит берган-бермагани ҳақида чурқ этмади. Мюллер, аксинча, амалдаги президентни судга тортиб бўлмайди деган хулоса берди. Шу билан бир қаторда, у беш ҳолатда Трампни маҳкамага тортишга асос борлигини яшириб ўтирмади. Бу нутқдан сўнг демократлар Мюллерни импичментга жалб этиш лозим демоқда.

    Профессор Памела Карлан жамоатчилик диққати марказида

    Стенфорд университетида ҳуқуқшунос бўлиб ишлайдиган профессор Памела Карлан эшитув давомида асосий фактларга етарли эътибор берилмаётгани ҳақида бонг урди. У чиқиши мобайнида амалдаги президентнинг ашаддий ҳимоячиси бўлган вакиллар палатаси аъзоси, республикачи Дуглас Коллинзни беаёв танқид қилди. Республикачилар ҳам мум тишлаб қолмади.

    Оқ Уй матбуот котиби Стефани Гиришам Карлан импичментга дахлдор бўлмаган шахсларни ҳам айблаётгани Стенфорд университети профессори учун уят эканини билдирди.

    Карланни танқид қилганлар орасида Оқ Уйнинг биринчи хоними ҳам бор:

    «Вояга етмаган ўсмир дахлсизлик ҳуқуқига эга. Уни сиёсатга тортишлари мақбул эмас. Памела Карлан, айбсиз гўдакни сиёсатдаги можароларга тортаётганингиздан уялсангиз бўлар эди».

    A minor child deserves privacy and should be kept out of politics. Pamela Karlan, you should be ashamed of your very angry and obviously biased public pandering, and using a child to do it.

    — Melania Trump 45 Archived (@FLOTUS45) December 4, 2019

    Трампни ҳимоя қилишни истамаётган республикачи

    Республикачилар партияси вакили, Жорж Вашингтон университети профессори Жонатан Терли қўмитадаги сўровларга яхшигина тайёрланиб келди. У сўз бошидаёқ Трампни ҳурмат қилмаслигини, аммо у импичментга лойиқ эмаслигини таъкидлади. У Трамп тарафдори эмаслигини, ўтган сайловда унга қарши овоз берганини, унинг матбуотдаги чиқишлариг танқидий қарашини айтиб ўтди.

    Шу билан бирга, у Трампнинг Украинадаги сиёсати президентга қарши импичмент учун асос бўла олишини урғулаб ўтди.

    Жонатан Терли  президент Трампга қарши далиллар берар экан, унга қарши импичмент шитоб билан бораётганини ҳам айтиб ўтди. Хусусан, Терли «етарли асосга эга бўлмаган иш юзасидан» амалдаги президентни бўшатиш яхши эмаслигини айтиб ўтди.

    PISA тести натижалари нима хулосаларни берди?

    15 ёшли мактаб ўқувчиларининг саводхонлик даражасини текшириш имконини берадиган халқаро тестнинг 2018 йилги натижалари эълон қилинди.

    Тестда еттинчи маротаба қатнашаётган Германия учун натижалар ҳақиқий шок бўлди. Буюк Британия мактаблари учун эса кутилмаган сюрпризга айланди.

    PISA тестининг янги натижаларига кўра, хитойлик ўқувчилар энг ақлли деб топилди. Уларнинг британиялик тенгқурлари энг бахтсиз ўқувчилар қаторига қўшилиб қолди.

    PISA (Program for International Assessment) тест синови Россия ўқувчилари билимида ижобий ўзгаришлар сезилаётганини акс эттирган.

    Шунга қарамай, ўзини дунёнинг иккинчи мамлакати, иккинчи қудрати деб ҳисоблаётган Россия Федерацияси учун натижа мақтангудек эмас.

    PISA ҳар уч йилда бир маротаба ўтказилади. У турли мамлакатларда 15 ёшли ўқувчилар қай даражада билим олаётганини синовдан ўтказади.

    Дастлабки PISA имтиҳонида ўзини таълим чўққисига эришган деб ҳисобловчи давлатлар таълим тизими Сингапур, Гонконг, Жанубий Корея, Япония ва Тайван тизимига дош беролмаганидан ҳайратга тушган эди.

    Спигел нашри бир журналист фиркларидан иқтибос келтиради:

    «Тадқиқотлар немис таълим тизими исталган натижаларни бермаётганидан шикоят қилаётган бир вазиятда немис сиёсатдонлари «ажойиб немис таълим масканлари» ҳақида гапиришдан чарчамаяпти. 2001 йил ҳам келди. PISA биринчи марта ўтказилди. Натижалар немисларни ҳайратлантирди. Немис ўқувчиларининг савияси бошқа мамлакатларнинг ўртача даражасига ҳам етиб бормаслиги немис таълим тизими раҳбарлари учун кутилмаган ҳолат бўлди. PISA ўша вақтларда Германия таълим тизимига кучли туртки берди. Бугун немис ўқувчилари билим даражасининг дунё мамлакатларидан паст бўлмаган натижани кўрсатиб келмоқда».

    Бу йилги натижа хитойлик ўқувчилар ҳатто сингапурлик ва тайванлик тенгдошларидан-да ўзиб кетганини кўрсатмоқда.

    2018 йилги PISA тестида асосан Шанхай, Пекин, Сзянсу ва Гуандун вилоятлари ўқувчилари эришган юқори натижалар PISA тести ҳам танқидга учрашига сабаб бўлди. Танқидчилар назарида, миллиарддан ошиқ аҳолига эга Хитойнинг фақат ғарблашган шарқий ҳудулари ўқувчиларига бундай имкониятни бериш адолатдан эмас.

    Сўнгги 18 йил мобайнида PISA ташкилотчилари озмунча танқид эшитмади. CNN нашри PISA ўқувчиларнинг ҳақиқий билимини текшириш ўрнига уларни беллашувчиларга айлантириб қўяётганини айтса, Le Monde тестни ҳимоя қилди. Нашр PISA зарурлигини, ташкилотчилар тестга инсонпарварлик мақомини бериш учун ўқувчиларнинг мактабдаги ҳаёти борасида сўров киритганини таъкидлаб ўтди.

    PISA натижалари Британия жамоатчилигини шок ҳолатига туширди: мамлакатда дунёдаги энг бахтсиз ўқувчилар яшаётганини кўрсатди. «Ҳаётингиздан мамнунмисиз?» деган саволга аксар британиялик ўқувчилари ўзини шахсий ҳаётда бахтсиз ҳис этаётганини айтди.

    Британия таълим муассасалари PISA’нинг бу сўровини бееътибор қолдирмади. Таълим ходимлари бу мамлакатдаги аянчли вазият инъикпси эканини, мутасаддилари чора кўриши лозимлигини айтди.

    Жаҳонгир Эргашев тайёрлади.

    07.12.2019, 15:20   Изоҳ (0)   65450
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муҳаммад америкалик чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмлар қаторига кирди

    06.12.2019, 21:06

    2018 йилда дунёда 140 минг киши қизамиқдан вафот этди

    06.12.2019, 20:47

    Ашхободда 2020 йил рамзи — каламуш дизайни тасдиқланди

    06.12.2019, 17:11

    Bloomberg янгиликлар каналини WhatsApp’дан Telegram’га кўчирди

    06.12.2019, 13:29

    Time журнали муқовасида Владимир Зеленский сурати чоп этилди

    06.12.2019, 12:19

    Saudi Aramco акцияларининг якуний нархи белгиланди. Энди у дунёдаги энг қиммат компанияга айланиши мумкин

    06.12.2019, 09:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Карло Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан келишувга эришди

    Спорт | 12 май, 19:07

    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

    Реклама | 12 май, 18:00

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    Дунё | 12 май, 19:00

    Меган Марклнинг рецептидан жабрланган аёл ундан 10 млн доллар товон пули талаб қилмоқда

    Лайфстайл | 12 май, 18:45

    Google ўз маълумотлар марказлари учун учта янги АЭС қуриш буюртмасини берди

    Дунё | 12 май, 18:30

    Польша Россиянинг Краковдаги бош консулхонасини ёпиб, дипломатларни чиқариб юборади

    Дунё | 12 май, 18:15

    Ўзбекистонда аҳил оилалар ҳамда ёш келин-куёвлар иштирокида “Оилалар сайли” ўтказилади

    Ўзбекистон | 12 май, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.