Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳри мерияси шарқий тақвим бўйича 2020 йил рамзи — каламушнинг дизайнини тасдиқлади, деб хабар беради «Хроника Туркменистана».
Қайд этилишича, ҳозирда пойтахт кўчаларида Янги йил арчалари ўрнатила бошлаган. Бироқ мерия тасдиқлаган каламушлар ҳозирча арчаларга осилмаган.
Туркманистон ҳукумати кўчалар ва биноларни шарқий тақвим рамзлари билан безатишга масъулият билан ёндошади. Гап-сўзларга қараганда мамлакат президенти Гурбангули Бердимуҳамедов ушбу тақвим тарафдори.
Изоҳ (0)