• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Туризмни ривожлантириш қўмитаси Умра зиёратидаги чекловларни олиб ташлашга чақирди

    Хусусий турфирма орқали Умра зиёратига жўнатилган 14 нафар ўзбекистонликнинг визаси сохта бўлиб чиққани учун Арабистонга киритилмасдан депортация қилингани ҳақида хабар берилган эди. Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси воқеа юзасидан муносабат билдирди.

    Фото: Halal Guide

    Фото: Halal Guide

    Унда умра зиёратини ташкил этиш бўйича йиллар давомида кўплаб муаммолар йиғилиб қолгани ва уларни тизимли равишда ҳал қилиш кераклиги билдирилган.

    Жумладан, ўзбекистонликларнинг Умра зиёратига бўлган эҳтиёжи Диний қўмита томонидан қондирилмаётгани, турли чекловлар орқали муаммоларни бартараф этиб бўлмаслиги, аксинча, Умра зиёратларини бозор муносабатлари ва фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкиллаштириш мақсадга мувофиқлиги айтилган.

    Ўзбекистонда Умра зиёратига юбориш бўйича фақат Ўзбекистон Мусулмонлар Идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита биргаликда амалга ошириши, хорижда бу тўлиғича бозор муносабатларига таяниб ташкил этилиши, ўнлаб сайёҳлик фирмалари бу билан шуғулланиши таъкидланган. Жумладан, Туркияда 156 та, Индонезияда 101 та, Малайзияда 71 та ва қўшни Қозоғистонда 30 га яқин фирма мамлакатларида қонунчилик билан мустаҳкамланган аниқ тартиб-таомил асосида Умра зиёратини ташкиллаштириши қайд этилган.

    «Бунинг натижасида эса, мазкур зиёратни амалга оширишга қодир бўлган кишиларнинг йиллаб навбат кутиши, сафар нархининг асоссиз кўтарилиши, фуқароларнинг айланма йўллар орқали зиёратни амалга ошириши ва тадбиркорлик субъектларининг яширин иқтисодиёт вакиллари сифатида сафарларни ташкил этиши каби нохуш ҳолатларга барҳам берилган», — дейилади қўмита муносабатида.

    Шунингдек, қўшимча қилинишича, Ўзбекистонда Умра сафарларини амалга оширишни хоҳловчилар сонининг кўплиги ҳамда амалдаги тартиб асосида уларнинг хоҳиши тўлақонли қондирилмаётганлиги сабабли минглаб фуқаролар мавжуд тартибни четлаб ўтган ҳолда туризм ташкилотлари ва бошқа воситачи шахслар орқали зиёратларини ташкиллаштиришига олиб келмоқда.

    Мавзуга доир: «Умра саёҳат эмас, ибодат». Дин ишлари қўмитаси Умрадан фойда кўрмаслигини маълум қилди

    Маълумотларга кўра, 2018—2019 йилги мавсумда Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан қанча фуқаролар Умра зиёратини амалга оширган бўлса, деярли шунча фуқаролар Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия, БАА каби мамлакатлар орқали Умра сафарини амалга оширган.

    «Бу соҳадаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш фақатгина турли чекловларни ўрнатиш орқали эмас, балки фуқароларимизда муқаддас зиёратларни амалга оширишга бўлган эҳтиёжнинг катталигини инобатга олган ҳолда, уларнинг саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш ҳамда фуқароларнинг мавжуд тартибни четлаб ўтишларининг олдини олиш мақсадида Умра зиёратларини бозор муносабатлари ва фуқароларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ташкиллаштириш мақсадга мувофиқ ҳисобланади», — дея Умра зиёратидаги чекловларни олиб ташлашга чақирди Туризмни ривожлантириш қўмитаси.

    06.12.2019, 06:32   Изоҳ (0)   26190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон фуқароси хакерлик қилгани учун АҚШ санкцияси остига тушди

    06.12.2019, 05:34

    Давлат боғчаларига бола жойлаштиришдаги имтиёзлар кимларга берилади?

    06.12.2019, 02:31

    Петербургда ўзбекистонлик мигрантларга маоши берилмай, ётоқхонадан мажбурий чиқариб юборилгани аниқланди

    05.12.2019, 23:41

    Навоийда бир корхонадан 670 нафар ходимнинг иш ҳақи ундириб берилди

    05.12.2019, 23:26

    Андижонда портлаш оқибатида зарарланган хонадонлар ҳокимлик ҳисобидан таъмирлаб берилади (видео)

    05.12.2019, 23:11

    Ўзбекистондаги профилактика инспекторларининг 72 фоизи қўл кишанлари билан таъминланган

    05.12.2019, 22:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.