Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали Давлат мактабгача таълим ташкилотларига бола жойлаштиришда кимларга имтиёзлар берилишини маълум қилди.
Қуйидаги шахсларга болани давлат боғчаларига қўйишда имтиёзлар берилади:
- ногирон бўлган шахсларнинг болалари;
- уч нафар ёки ундан кўп болалари бўлган оилаларнинг болалари;
- ҳарбий хизматчиларнинг ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларининг болалари;
- талабалар ва педагогларнинг болалари;
- етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
- бошқа муассасалардан ўтказилган болалар;
- акалари ёки опалари ушбу ташкилотнинг тарбияланувчилари орасида бўлган болалар.
Изоҳ (0)