Хонанда Нодир Зоитов ҳамда Фарҳод ва Ширин дуэти хонандаси Ширин «Дарё» интернет-нашрига эксклюзив интервью берди. Интервьюни журналист Феруз Муҳаммад ташкиллаштирди.

Суҳбат давомида Нодир Зоитов ва Ширин тўйлари кутилмаганда бўлиши сабаби ва ўн йиллик муҳаббат тарихи ҳақида гапириб берди.

Муҳаббат тарихимиз бор. Лекин, биз ўзимиз буни оммага билдиришни хоҳламадик. Бунинг иложи бўлмаса ҳам қисман бунга эришдик. Ҳамма тўй куни билишини хоҳладик. Бизнинг ўн йиллик севги тарихимиз бор. Ўн йилдан бери бир-биримизни биламиз. Мен санъат коллежида 2-курслигимда Ширин репититорга борарди. Муҳаббат ўша пайтдан бошланган. Иккаламиз ҳам ижод билан бўлган пайтларимизда орада бироз узилиш бўлди. Тақдир, пешона экан тўйимиздан 5 ой олдин яна учрашдик. Кейин Шириннинг қўлини сўрадим, рози бўлганларидан кейин, буёғи тўйга уланиб кетди.

Нодир Зоитов, хонанда

Ширин ҳам ушбу ҳолат юзасидан қисқача муносабат билдирди.

Тўйимиз мухлислар учун, санъаткор ҳамкасбларимиз учун кутилмаган бўлиши мумкин, аммо биз тўйимизга анча аввалдан тайёргарликлар кўриб юрган эдик.

Ширин, хонанда

Маълумот учун, Нодир Зоитов ҳамда Шириннинг никоҳ оқшоми 2019 йилнинг 11 ноябрь куни «Яккасарой» ресторанида бўлиб ўтган эди.