Украина президентининг ўзбекистонлик қиёфадоши Умид Исабоевни «Квартал-95»га таклиф қилишмоқда, деб ёзади Mash Telegram канали.
Умид аллақачон «юлдузли ҳаёт» кечирмоқда. Уни турли тадбирлар ва интервьюларга таклиф қилишмоқда. Эндиликда Зеленскийнинг собиқ ҳамкасби Евгений Кошевой Умидни Украинага президент муҳим ишлар билан бандлиги учун унинг ўрнини босишга таклиф қилмоқда. Россияда эса унга сериалда роль ижро этиш таклиф қилинган. Умид ўйга толган, дейилади хабарда.
Аввалроқ Умид Исабоев сериалда Владимир Зеленский образини гавдалантириши ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, у Зеленский билан учрашиб қолса, ундан нима ҳақда сўрашини ҳам айтган эди.
Изоҳ (0)