Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Оғабек Собиров икки ўғлига қўшалоқ тўй қилди. Бу ҳақда хонанда ва актёр Анвар Собиров журналист Феруз Муҳаммадга берган қисқа интервьюсида маълум қилди.
Қўшалоқ тўй бўлди. Яъни акамнинг катта ўғли Исломбек ва Нилуфархонларнинг никоҳ тўйи, энг кенжа фарзанди Акромбекнинг эса суннат тўйи бўлиб ўтди. Қўшалоқ тўй 29 ноябрь куни, Хоразмдаги ‘Дунё’ ресторанида бўлиб ўтди. Оқшомда мезбон санъаткор Отабек Муҳаммадзоҳид дўстимиз бўлди. Тошкентдан эса Шохруҳхон, Малика Эгамбердиева ва бир қанча санъаткорлар меҳмонимиз бўлишди.Анвар Собиров, хонанда ва актёр
Изоҳ (0)