«Халқлар дўстлиги» санъат саройида телевидение, кино, санъат ва маданият соҳаси вакиллари учун «Ёшлар» ва «Менинг юртим» телеканаллари томонидан ташкил этилган «Олтин кабутар—2019» тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Феруз Муҳаммад хабар бермоқда.
Хонанда Муниса Ризаева 67 та овоз билан «Олтин кабутар—2019» тақдимотида «Энг яхши эстрада хонандаси» номинацияси ғолиби бўлди.
Хонанда Сардор Таиров Муниса Ризаевадан саккизта кам овоз тўплагани учун номинациянинг 2-ўрнига лойиқ кўрилди.
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраевнинг кичик ўғли Зоҳиршоҳ Жўраев 3-ўринга муносиб кўрилди.
Изоҳ (0)