• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Гулнора Каримовага қарши янги жиноят иши қўзғатилди. У ўлпон йиғиш ва қўрқитиб, мулкларни тортиб олишда айбланмоқда

    Ўзбекистон Бош прокуратураси ва Адлия вазирлиги АҚШ, Швейцария, Франция, Россия ва Латвия каби давлатлар билан Гулнора Каримованинг жиноий йўллар орқали топган ва ушбу давлатларнинг айримларида жиноят ишлари доирасида 1,3 миллиард доллардан ортиқ даромадларини қайтариш бўйича ҳамкорлик олиб борилмоқда.

    Фото: «Фонд Форум»

    Фото: «Фонд Форум»

    Мазкур ҳамкорлик давомида халқаро тузилмалар ва фуқаролардан Гулнора Каримованинг илгари эълон қилинган ҳукмларда назарда тутилмаган янги жиноятлари тўғрисида хабарлар келиб тушган. Бош прокуратура баёнотига кўра, ушбу ҳолатлар бўйича янги жиноят ишини қўзғатиш учун асос бўлган.

    Тергов жараёнида аниқланишича, Гулнора Каримова ўзига яқин шахслардан иборат бўлган бир неча уюшган жиноий гуруҳларни ташкил этган ҳолда жиноий уюшмани бошқариб келган. Тергов томонидан Гулнора Каримова унга республика саноат корхоналарида фаолият юритган ва жуда кўп миқдордаги жиноий даромадлардан улуш бериб келган яна бир уюшган жиноий гуруҳга эга бўлгани аниқланган.

    Бундан ташқари, Гулнора Каримова фуқаролар ва турли компаниялар эгаларига босим ўтказиш ва қўрқитиш йўллари орқали уларнинг мулкларини ўзига тегишли бўлган компанияларга расмийлаштириб беришга мажбур қилган. «Мазкур тергов қилинаётган жиноят иши доирасида етказилган зарарнинг миқдори 165 миллион доллар ва 85 миллиард сўмдан кўпроқни ташкил қилди», — дейилади прокуратура ахборотида.

    Гулнора Каримовага Жиноят кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган товламачилик, талон-торож қилиш, Ўзбекистоннинг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш ва жиноий уюшмани ташкил этиш билан боғлиқ жиноятларини содир этганлиги бўйича янги айблов эълон қилинган ва унга нисбатан жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ажрими билан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

    «Жиноят иши тергови жараёнида Гулнора Каримованинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ўзи ва яқин қариндошлари томонидан жалб қилинган етти нафар адвокат ҳимоя қилмоқда. Шунингдек, адвокатларнинг барча тергов ҳаракатларида иштироки ва у билан ҳеч қандай чекловларсиз холи учрашиш имконияти таъминланган», — дейилади Бош прокуратура ахборотида.

    Қўшимча қилишларича, ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари якунланган бўлиб, Гулнора Каримова жиноят иши ҳужжатлари билан адвокатлар иштирокида танишиб чиқмоқда.

    Гулнора Каримованинг қамоқ муддати узайтирилгани ҳақида аввалроқ, 3 декабрь куни унинг қизи Имон Каримова Instagram’да эълон қилган эди. Айни вақтда у жиноят ишининг мақоми «махфий» эканини маълум қилган эди.

    Мавзуга доир: Гулнора Каримованинг қизи Шавкат Мирзиёевдан онасини озод қилишни сўради

    «Фуқаролар ва журналистлардан саволлар оқими кўпайиб бораётгани муносабати билан, жамоамиз Гулнора Каримовага қарши сиёсий мотивга эга иш бўйича тўлиқ ахборотни эълон қилиб боришни бошлайди», — деб ёзганди Имон Каримова. У бу ишни расмийларнинг Гулнора Каримованинг «қамоқ муддатини узайтириш ва уни тўлиқ изоляцияда сақлаб туриш» йўлидаги бешинчи уриниш деб атаганди.

    Гулнора Каримова 2015 йил августида беш йилга озодликдан маҳрум қилинган. Ўша вақтда унга нисбатан яна бир жиноят иши бўйича тергов давом этаётган эди. Жамоатчилик бу ҳақда фақат 2017 йил июлига келибгина хабар топган.

    Гулнора Каримова 2019 йил мартидан бери Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 21-сон умумий тартибдаги колонияда сақланмоқда. Август ойида Бош прокуратура Каримова хонимга нисбатан давлат маблағларини талон-торож қилиш ва Ўзбекистоннинг манфаатларига хилоф равишда битимлар тузиш, шунингдек, товламачилик йўли билан ўзгаларнинг ўта йирик миқдордаги мулкларини эгаллаб олиш ҳолатлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилганини маълум қилганди.

    Мавзуга доир:

    • Гулнора Каримованинг адвокати мижози колониядан тез ёрдам машинасида олиб кетилганини маълум қилди
    • Лола Каримова-Тиллаева: «Опам учун фақат дуо қила оламан»

    06.12.2019, 17:46   Изоҳ (0)   155992
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    ОАВ: Андижонда адвокат 10 минг доллар олаётганида ушланди

    06.12.2019, 17:30

    Ўзбекистонлик олимлар нефть ва газ конларида ёнғиннинг олдини олувчи восита ихтиро қилди

    06.12.2019, 16:52

    Олий суд Самарқанд вилояти бош архитектори нима сабабдан судланаётганини маълум қилди

    06.12.2019, 16:31

    Тошкентда Экология қўмитаси кесишга рухсат бермаган чириган дарахт Gentra устига қулади (фото, видео)

    06.12.2019, 16:10

    Хоразмда Президент мактаби очилди (фото)

    06.12.2019, 15:54

    Давлат хизматлари агентлиги тайёр ҳужжатларни почта орқали жўнатиш хизматини ишга туширди

    06.12.2019, 15:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40

    Обама Трампнинг тариф урушларини танқид қилди

    Дунё | 14 июл, 22:30

    “Украинани қуроллантириш учун АҚШ Хитойдан қарз олишга мажбур” — америкалик сенатор

    Дунё | 14 июл, 22:10

    Евроиттифоқ Исроилни жазолашнинг 10 та усулини таклиф этди

    Дунё | 14 июл, 21:50

    Ҳаёт моҳиятини очиб берувчи 10 фалсафий мультфильм

    Кино | 14 июл, 21:35

    “Ливерпуль” Винисиус учун “Реал”га катта сумма таклиф қилди

    Спорт | 14 июл, 21:31
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.