Бухорода 5 декабрь, пайшанба куни соат 04:55 да электровоз темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 58 ёшли Г.Х.ни уриб юборди. У ҳодиса жойида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, машинисти 32 ёшли Р.Т. бошқарувидаги 3041-сонли юк поезди Бухоро Минтақавий темир йўл узелига қарашли «Яккатут» ва «Мурғак» бекатлари оралиғида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида мазкур ҳодиса юз берган.
Ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда ва ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Аввалроқ Наманганда 82 ёшли отахонни поезд уриб кетиши оқибатида у ҳалок бўлган эди.
Изоҳ (0)