20 ноябрь куни соат 19:00 да Шайхонтоҳур туманида фоҳишахона аниқланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, 25 ёшли Х.Т. 50 минг сўм эвазига ўзи ижарада турадиган хонадонни ёлғиз қолишни хоҳловчиларга бериб турган.
Ушбу факт асосида Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)