«Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида» ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Ҳуқуқий ахборот» канали.
Қарор билан, 2020 йил 1 январдан бошлаб тажриба-синов тариқасида ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган 10 та олий таълим муассасалари рўйхати тасдиқланган. Булар:
- Самарқанд давлат чет тиллар университети.
- Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
- Тошкент давлат юридик университети.
- Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
- Тошкент молия институти.
- Тошкент давлат шарқшунослик институти.
- Тошкент фармацевтика институти.
- Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
- Урганч давлат университети
- Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
Шунингдек, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМларга бир қатор қўшимча вазифалар белгиланди. Қўшимча таълим хизматларини кўрсатиш, иқтисодиёт тармоқлари мутахассисларининг малакасини ошириш ва бошқа пуллик хизматларни жорий этиш шулар жумласидандир.
Қарорга кўра, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётган ОТМда тўлов-контракти асосида таълим олаётган талабаларнинг контракт тўлаш муддатлари томонлар келишувига кўра шартнома асосида белгиланади.
Маълумот учун: Президентнинг 2019 йил 11 июлдаги қарори билан 2020 йилдан бошлаб айрим ОТМлар босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтиши белгиланган.
Изоҳ (0)