Минск ҳайвонот боғи мутасаддилари тошкентлик ҳамкасбларига бир жуфт ёш шер эвазига бир неча йўлбарссифат питон, енотлар, бойқушлар ҳамда лаборатория каламуш ва сичқонларини таклиф қилди. Бу ҳақда Беларусь ахборот агентлиги хабар бермоқда.
«Музокаралар узоқ давом этди ва ўзаро манфаатли келишув қабул қилинди. Бир неча ой юридик ва ветеринар ҳужжатлар тайёрлашга кетди ва ноябрь ойи ўрталарида жониворларимиз Тошкентга жўнатилди. Бу Божхона иттифоқидан ташқарига жонзотларни транспортировка қилиш билан боғлиқ илк тажрибамиз бўлди», — дейди Минск ҳайвонот боғи вакиллари.
Кўзланган манзилга сафар муваффақиятли ўтди ва ҳозирда Минскдан келтирилган жониворлар янги жойга мослашмоқда.
Ўз навбатида, Беларусь пойтахтида Тошкентдан Янги йил арафасида шерлар келтирилиши сабрсизлик билан кутилмоқда.
Изоҳ (0)