Ўзбекистонда ер силкиниши қайд этилди, дея хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази.
Марказ маълумотларига кўра, 4 декабрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан тонг соат 05:35 да Ўзбекистонда ер ости силкинишлари қайд этилган.
Зилзила эпитцентри Тошкентдан 191 километр жанубда жойлашган. Эпитцентрда зилзила магнитудаси 4,5 ни ташкил этган; ўчоғи 18 километр чуқурликда жойлашган.
Ер ости силкинишлари кучи Гулистон ва Самарқандда 2 баллни, Жиззахда 3 баллни ташкил этган. ФВВ маълумотларига кўра, зилзила бошқа шаҳарларда сезилмаган.
Аввалроқ, 3 декабрь куни Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон шаҳарларида ҳам сезилгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)