Мексика расмийлари 1 декабрь куни мамлакатнинг турли минтақаларида 127 та қотилликни қайд этди. Бу ҳақда «Gazeta.ru» хабар бермоқда.
Бу йил бошидан бери энг юқори кўрсаткич эканлиги айтилмоқда. Энг кўп қотиллик — 21 та ҳолат Коауила штатига тўғри келган.
Ноябрда бу кўрсаткич кунига 79 та қотилликка тўғри келган ва ой давомида 2370 та шундай ҳолат қайд этилганди.
Мамлакатда жорий йилнинг 10 ойи мобайнида жами 29,5 мингта қасддан қотиллик расман рўйхатга олинган.
Изоҳ (0)