Украина президенти Владимир Зеленскийнинг фикрича, Россия президенти Владимир Путин билан тўғридан тўғри музокараларсиз Донбассда ўт очишни тўлиқ тўхтатишнинг имкони йўқ. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар берди.
Зеленскийнинг таъкидлашича, Путин билан мулоқот қилмаслик югуриш йўлакчасида югуришдек гап, яъни қандайдир иш амалга оширилади, бироқ бир жойда қолинади.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, тинчлик ўрнатиш жараёнларида бир жойда қолишни истамайди, балки Украина қайтадан буюк мамлакат бўлишни хоҳлайди.
Украина президентининг қайд этишича, Путин билан мулоқотда ҳеч қандай хоинлик бўлмайди.
Изоҳ (0)