Озарбайжон парламенти — Миллий Мажлис кўпчилик овоз билан президент Илҳом Алиевнинг ўз-ўзини тарқатиб юбориш ва янги сайловни тайинлаш ҳақида мурожаатини қабул қилди. Парламентнинг сўнгги йиғилиши 3 декабрь, сешанба куни бўлиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.
Мамлакат президентининг мурожаатида қайд этилишича, ислоҳотларнинг тизимли характери, янги масалалар, жамоатчиликнинг истаклари ва бошқа омиллар ислоҳотларни қонунчилик органида ҳам чуқурлаштиришга ва парламентни янгилашга асос бўлган.
Ўз-ўзини тарқатиш ташаббуси билан ҳукмрон «Янги Озарбайжон» партияси чиққан. Партия томонидан маълум қилинишича, қарор президент томонидан амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш учун зарур.
Изоҳ (0)