• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Илм-фан

    1 декабрь – қорақалпоқ тили куни. Қорақалпоқ халқи ва тили тарихига назар ташлаймиз

    1 декабрь қорақалпоқ тили куни сифатида нишонланади. Ушбу сана муносабати билан блогер ва тилшунос Эльдар Асанов қорақалпоқ халқи ва тили ҳақида қизиқарли фактларни келтиради.

    1) Қорақалпоқ тили олтой оиласи, туркий тиллар гуруҳи, қипчоқ шохобчаси, шарқий қипчоқ тилларининг нўғай тармоғига киради. Унга энг яқин қариндош тиллар – қозоқ ва нўғай тиллари;

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    2) Нўғай тилларининг келиб чиқиши Олтин Ўрда давлати парчаланиб кетганидан сўнг шаклланган Нўғай Ўрдаси билан боғлиқ. Ўрда Чингизхоннинг ўғли – Жўжининг набираси Нўғайхон шарафига аталган эди. Жўжи улусининг бу қисмида манғит уруғи кўпчиликни ташкил этгани боис баъзан у манбаларда Манғит юрти деб ҳам аталади;

    3) Нўғай Ўрдасининг асосчиси Едигей ўзбек ҳисобланади. Манғит уруғидан чиққан бу саркарда чингизий хонлар қўлида туманбоши бўлиб хизмат қилади. 1392 йилда у манғитлар улубейига – раҳбарига айланади. Едигей ўзбек 1396–1411 йилларда Олтин Ўрдани сохта чингизийлар хонлар орқали бошқаради ва ўз улусининг мустақил давлатга айланишига имкон яратиб беради. Едигей қорақалпоқларнинг миллий қаҳрамони ҳисобланади;

    4) 1465 йилда қозоқлар ўзбеклардан ажралиб чиқиб, Керейхон ва Жонибек Султон бошчилигида Мўғулистонга кўчади. Ўзбек хони Абулхайрхоннинг вафотидан сўнг улар Олтин Ўрдага қайтиб, Шайбонийхонни мағлуб этади ва уни Мовароуннаҳрга чиқариб юборади. Шундан сўнг ўзбеклар Мовароуннаҳрга ёппасига кўча бошлайди, Дашти Қипчоқ ҳудудлари эса қозоқлар измига ўтади;

    5) Минтақанинг кичик халқлари қозоқлар томонидан бўйсундирилиб, секинлик билан ассимиляция қилинади. Қорақалпоқлар ҳам қозоқлар билан кураш олиб боради. Қозоқларнинг Кичик жузи – олчинлар – ассимиляция қилинган халқлардан иборат. Бу жуз учта катта қабиладан иборат: алимули – нўғайлар, боюли – бошқирдлар, жетиру – қорақалпоқлар;

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    6) XVII аср ўрталаригача Сирдарёнинг ўрта оқимида яшаган қорақалпоқлар қозоқлар ҳужумидан қочиб, XVIII аср ўрталарига қадар Сирдарё жанубидаги Жангадарёга кўчиб ўта бошлайди. Улар Хива хонлигига тегишли ҳудудларга кўчиб келади. Хива хонлари қорақалпоқларга ер ажратиб, уларни ўз табаалари сифатида қабул қилади. Қорақалпоқлар Хивага солиқ тўлаш баробарида аскар ҳам етказиб беради;

    7) Юқорида қорақалпоқларнинг қозоқлар ва нўғайлар билан яқинлиги ҳақида гапирдик. Қорақалпоқларнинг ўзбеклар билан алоқалари ҳам чуқур тарихга эга. Қорақалпоқлар Хива хонлиги ҳудудига кўчиб келганида давлат шимолида, Орол бўйида кўчманчи ўзбекларнинг катта гуруҳи яшар эди. Уларнинг каттагина қисми қорақалпоқлар билан қўшилиб кетади. Ўз навбатида, қорақалпоқларнинг бир қисми Хиванинг ўтроқ ҳудудларига, Самарқанд атрофига ва Қўқон хонлигига кўчиб ўтади. Самарқанд ва Қўқон атрофида бугунги кунга қадар қорақалпоқлар яшайди, лекин улар ўзбеклашиб кетган;

    8) Умуман, ХХ аср бошига қадар Ўрта Осиё халқлари орасидаги этник чегаралар аниқ бўлмаган, шу боис ўзбек уруғлари осонликча қорақалпоқлар таркибига, қорақалпоқ уруғлари ўзбеклар таркибига қўшилиб кетаверган. Шу боис миллий чегараланиш жараёнида бугунги Қорақалпоғистон ҳудудида яшовчи қабилалар вакиллари сўров пайти ўзини гоҳ ўзбек, гоҳ қорақалпоқ деб атаган;

    9) Ўзбеклар ва қорақалпоқларни яқинлаштирадиган яна бир жиҳат қабила-уруғчиликдаги умумийликдир. Қорақалпоқлар Манғит юртидан келиб чиққанини айтдик. Манғитлар ўзбеклар таркибидаги энг катта уруғ ҳисобланади. Бундан ташқари, Хоразм қўнғиротлар ҳам қорақалпоқлар, ҳам ўзбеклар таркибига қўшилган. Ўзбек ва қорақалпоқ қўнғиротлари структураси ва келиб чиқиши жиҳатидан яқин қариндош ҳисобланади;

    10) ХХ асрга қадар Ўрта Осиёда адабий тил тушунчаси ҳозиргидан бошқачароқ қабул қилинган. Ўзбеклар, қозоқлар, қорақалпоқлар бир-бирини этнос ёки қабилага қараб ажратганига қарамай, тилини ягона туркий тил деб билган ва ёзишда чиғатой тилидан фойдаланган. Алишер Навоий даврида шаклланган бу адабий тилни минтақанинг барча туркий халқлари ўз ёзма тили деб қабул қилган. XVIII асрдан етишиб чиқа бошлаган қорақалпоқ зиёлилари – Жиян жиров, Кунхўжа Иброҳим ўғли, Бердақ ва бошқалар Хива мадрасаларида ўқиб, қорақалпоқ тилида илк ёзма матнларни ярата бошлаган. Лекин улар ёзган бу ёзма матнлар амалда қорақалпоқ халқ шеваси элементларига эга чиғатой тили эди;

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    11) ХХ аср бошигача қорақалпоқ зиёлилари – шоир-ёзувчилар, эшон-хўжаларгина ёзувдан фойдаланган. 1924 йилда қорақалпоқлар учун араб ёзувига асосланган 28 ҳарфдан иборат алифбо ишлаб чиқилади. Ўша йил ноябрида шу ёзув асосида қорақалпоқ тилидаги илк газета – «Еркин Қарақалпақстан» чоп этилади. Алифбони ҳамда илк дарсликларни яратишда қорақалпоқ маърифатпарвари Сайфулғабит Мажитов муҳим ўрин тутади;

    12) 1928 йилда, СССР ҳудудидаги барча туркий халқлар сингари, қорақалпоқлар ҳам лотин ёзувига ўтади. Қорақалпоғистон мухтор вилояти ҳукумати йил охирида 32 ҳарфдан иборат янги ёзувни қабул қилади. 1940 йил 18 июлда қорақалпоқ тили кирилл ёзувига ўтказилади. 1942 йил 1 январига қадар бу ёзувга тўлиқ ўтилади. Қорақалпоқ ёзуви 1994 йилда қайтадан лотин алифбосига ўтказилади;

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    13) Қорақалпоқ тили нўғай тиллари таркибига кириши юқорида айтилган эди. Бу тилларнинг бошқа туркий тиллардан асосий фарқи шундаки, XVII асрда уларда «ш» товуши тушиб қолиб, «с»га айланган. Лингвистик компенсация қонуниятига мувофиқ, «ч» товуши «ш»га ўтиб, фонетик силжишнинг ўрнини тўлдирган. Шу боис қозоқ, қорақалпоқ, нўғай тилларида «қашқир» «қасқир», «қуш» «қус», «чироқ» «ширақ» деб айтилади;

    14) Қорақалпоғистон энди Ўзбекистон таркибига қўшилган пайтларда қорақалпоқча номларни ўзбекчалаштиришда юқоридаги қонуният инобатга олинган. Шунинг учун шаҳар ва туман номлари ўзбекчалаштирилган: «Шуманай» – «Чуманой», «Шимбай» – «Чимбой». Ҳозир бу қонуният инобатга олинмайди, шу боис қорақалпоқча номларни ўзбек тилига ўтказишда хатоларга йўл қўйилади. Масалан, машҳур археологик ёдгорлик – Жамбасқала номи Ўзбекистон тарихи дарсликларида Жомбосқалъа деб берилади, аслида Ёнбошқалъа бўлиши керак;

    15) Қорақалпоғистондаги Қанликўл тумани, кўпчилик ўйлаганидай, «қон» сўзи билан боғлиқ эмас. Туманнинг тўғри номи – Қанғликўл; қанғли – туркий уруғ номи;

    16) Қорақалпоқ тили фонетикаси ва грамматикаси жиҳатидан қозоқ ва нўғай тилларига яқин бўлишига қарамай, луғат жиҳатидан ўзбек тилига яқиндир. Биринчидан, бир неча асрлик қўшничилик луғат умумийлигига олиб келган. Иккинчидан, XVIII асрдан бошлаб аввал Хива мадрасалари қорақалпоқ зиёлиларига таъсир ўтказган. ХХ асрда эса Ўзбекистон таркибида истиқомат қилувчи қорақалпоқлар ўзбек тилининг таъсирини ҳис этиб келмоқда;

    17) «Қорақалпоқ» этноними, кўриниб турибдики, бу халққа хос бош кийимидан олинган. Туркий халқлар орасида худди шундай номга эга бошқа халқлар ҳам бор. Масалан, ўрта аср рус солномаларида «чёрниэ клобуки» – «қора қалпоқлилар» номли халқ тилга олинади. Бундан ташқари, бугунги кунда Эрон шимолида ва Озарбайжоннинг Қозоқ туманида қорапапоқ номли элат яшайди. Баъзилар уларни алоҳида халқ деб билса, баъзи тадқиқотчилар озарбайжонларнинг бир қабиласи ҳисоблайди;

    18) Қорақалпоқлар кўчманчи халқ сифатида бутун дунёга тарқалиб кетган. 2 мингдан ортиқ қорақалпоқ Афғонистонда истиқомат қилади. Туркияда, Қозоғистонда ва Россияда ҳам қорақалпоқлар бор.

    02.12.2019, 11:51   Изоҳ (0)   49764
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.