Бугун,

  • USD 11014.01
  • RUB 191.8
  • EUR 10674.78

Давлат дастурлари асосида мактабларда ўқувчилар учун сифатли ва арзон овқатланиш хизматлари ташкил қилинади. Бу ҳақда 29 ноябрь куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси Элмира Боситхонова оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ташкил этилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Элмира Боситхонова.

Элмира Боситхонова.
Фото: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

«Дарё» мухбири Мусулмонбек Иброҳимовнинг хабар беришича, анжуманда мамлакатда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, репродуктив саломатлик муҳитини янада яхшилаш масалалари муҳокама қилинган.

Мулоқотда журналистлар мактабларда кўпчилик ўқувчилар иккинчи сменада ўқиши, лекин овқатланиш учун етарли шароитлар яратилмагани, кўп жойларда ҳатто ошхоналар йўқлиги ҳақида савол билан мурожаат қилди. Ушбу саволга жавоб бераркан бош вазир ўринбосари келгусида мактабларда ўқувчилар учун барча шароитлар яратилишини таъкидлаган.

Давлат дастурлари асосида мактабларда ўқувчилар учун сифатли ва арзон овқатланиш хизматлари ташкил қилинишини кўзда тутилган. Лекин мен мактабларда иккинчи сменада ўқиш тизимига қўшилмайман. Она сифатида мактабларда иккинчи смена бўлишини қоралайман.

Элмира Боситхонова, Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси раиси

Изоҳ
Асосий янгиликлар