Наманганда таниқли тадбиркор, USM Holdings асосчиси Алишер Усмоновнинг аммаси Азизахон Усмонова вафот этди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.
Бурҳонжон Усмоновнинг кичик синглиси бўлган Азизахон Усмонова Наманган шаҳрида истиқомат қилган. 4 қиз, икки ўғилнинг онаси, собиқ тиббиёт ходими бўлган онахон 84 ёшида оламдан ўтди.
Наманган шаҳрида бўлиб ўтган дафн маросимида Алишер Усмоновнинг укаси Баҳодир Усмонов, сингиллари Гулбаҳор ва Саодат Усмоновалар иштирок этди.
Маълумот учун, ҳозирда Алишер Усмоновнинг кичик амакиси Носиржон Усмонов ҳаёт бўлиб, у киши ҳам Наманган шаҳрида яшайди.
Изоҳ (0)