• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Нукус ва Бахтдаги норозиликлар, метро ва жонли эфирга ҳам халал бера бошлаган электр муаммоси, Ортиқхўжаевни жазолашни сўраган прокуратура

    Газ (ва электр) таъминотидаги узилишлар сабаб Қорақалпоғистоннинг Нукус туманида ва Сирдарё вилоятининг Бахт шаҳрида одамлар йўлларга чиқди. Нукус туманидаги норозиликлар «Қирантау» овул фуқаролар йиғинига кирувчи Шўртанбай овулига табиий газ етиб бормаётгани оқибатида келиб чиққан — айнан шу тўполонлардан сўнг раҳбарият қишлоққа газ тортиш, ҳеч бўлмаса ҳудуддаги мактаб, боғча ва шифохоналарни газга улаш ҳақида ўйлай бошлаган. Бахтда эса кечадан бери газ-заправка очилишини кутиб турган ҳайдовчилар ўзини «Ўзбекнефтгаз», «Ўзтрансгаз» ходими деб, заправканинг газ ҳисоблаш мосламасини олиб, заправкани «ўчириб кетгач», «Тошкент—Гулистон» йўлини тўсиб қўйган.

    Фото: Видеодан кадр

    Фото: Видеодан кадр

    Электр таъминотидаги узилишлар Тошкент метроси ва жонли эфирларгача етиб борди. 27 ноябрь куни соат 10:42 да Шайхонтоҳур туманида жойлашган подстанцияда кабел тармоғи шикастланиши натижасида метронинг «Ғафур Ғулом», «Алишер Навоий» ва «Ўзбекистон» бекатларида қисқа муддатли узилиш юз берган. Шунга ўхшаш узилиш сабаб жонли эфирда кетаётган сайлов дебати узилиб қолган. Тошкентда шундай муҳим жойларда «свет» ўчаётганида, вилоятлар ҳақида нима ҳам дейиш мумкин?

    Бош прокуратура Жаҳонгир Ортиқхўжаев билан боғлиқ аудиоёзув бўйича текширув натижаларини эълон қилди. Биринчидан, прокуратура маълумотларига кўра, «Kun.uz» ходимларига ташланган Олмазор тумани ҳокими собиқ ўринбосари Абдурасул Ваҳобов хос учрашув вақтида журналистлардан узр сўраган. Иккинчидан, прокуратуранинг фикрича, «Kun.uz» ходими Баҳодир Аҳмедов ҳоким Ортиқхўжаев билан хос суҳбатни Ўзбекистон қонунчилигига зид равишда хуфёна ёзиб олган. Учинчидан, Бош прокуратура ҳоким Ортиқхўжаев амалдорларнинг одоб-ахлоқ қоидаларини бузган ва бунинг учун ҳукумат томонидан интизомий жавобгарликка тортилиши керак.

    Самарқандда собиқ ўқитувчи 15 киши томонидан дўппосланиб ўлдирилди. Воқеа 20 ноябрга ўтар кечаси юз берган. Низолашувчи томонларни дастлаб милиция ходимлари ажратиб қўйган. Лекин иш шу билан тинчимаган — аламзада томон жабрланувчини бир ўзини тутиб олиб, ўласи қилиб дўппослаган. Марҳум бир соат чамаси чалажон ҳолда кўчада қолиб кетган (ва кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, 23 ноябрь куни вафот этган). Бош прокуратура ахборотига кўра, ҳодиса юзасидан уч киши ҳибсга олинган. «Ўқитувчисининг собиғи бўладими? Нима иш қилаётган экан ўзи?», деб сўрасангиз... яқинда ўқитувчиликни ташлаб, сомса пишириб сотишни бошлаган экан.

    Ўзбекистон маданият вазири Бахтиёр Сайфуллаев авжига чиқди. Биринчидан, «Ўзбекконцерт»да хонандаларнинг лицензиясини қайтариб олиш ҳуқуқи йўқлигини маълум қилди. Иккинчидан, яқинда ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлган актриса Гавҳар Шариповани «руҳан носоғлом бўлган» деб атади. Учинчидан, хонанда Лоланинг «Севгингни менга айт 2» клипи унга ёқмаганини тан олди. Ушбу фикрлар давомига «Ўзбекконцерт» раҳбари қўшимча қилиб, Лоланинг 2018 йил августидан бери лицензиясиз эканини эълон қилди — қаранг, лицензиясиз ҳам хонанда бўлиб ишласа бўларкан.

    Ўқишни қатъий тавсия қиламиз: 73 кун яшаган Туркистон мухторияти. У нега ағдариб ташланди?

    27.11.2019, 21:00   Изоҳ (0)   47320
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Риштонда маҳаллалар ўртасида оммавий муштлашув юз бергани ҳақидаги хабар рад этилди

    27.11.2019, 20:54

    Россия «Хитой—Қирғизистон—Ўзбекистон» темир йўли учун 3 млн доллар ажратди

    27.11.2019, 20:38

    Ўзбекистонда тез ёрдам тизими 2021 йилгача замонавий автомобиллар билан қамраб олинади

    27.11.2019, 20:24

    «Чирчиқ» полигонида 60 нафарга яқин мансабдор ҳарбий кийимда саф тортди

    27.11.2019, 20:09

    МИБнинг сув таъминоти учун тўловларни ундириш вазифаси бошқа ташкилотга ўтказилади

    27.11.2019, 19:53

    Тошкент метросидаги учта бекатда чироқлар нима сабабдан ўчиб қолгани маълум қилинди

    27.11.2019, 19:37
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.