Ижтимоий тармоқларда мактаб ўқитувчиларини жорий йилнинг 22 декабрида бўлиб ўтадиган сайлов жараёнига жалб этилаётгани ҳақида маълумот тарқатилди. Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати ушбу ҳолатга изоҳ тақдим этди.
Ўзбекистон Республикаси сайлов комиссияси маълумотига кўра, участка сайлов комиссиялари таркибини шакллантириш бўйича ишлар якунига етган.
Мазкур комиссия таркибига ижтимоий соҳа, жумладан, халқ таълими тизими ходимлари ҳам киритилган.
Сайлов кодексига мувофиқ, комиссия аъзоси сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш даврида ишлаб чиқариш ёки хизмат вазифаларини бажаришдан ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда озод қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)