АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси виза олмоқчи бўлган фуқароларга айрим муҳим маълумотларни эслатиб ўтди.
«АҚШ визасига тўланадиган маъмурий тўлов фақатгина АҚШ долларида қайтим талаб қилмайдиган купюраларда қабул қилинади.
Элчихона АҚШ долларининг ҳолати бўйича қатъий талаблар ўрнатган. Кир, зарар етказилган, йиртилган, чизилган, муҳрланган ва 1997 йилдан аввал муомалага чиқарилган купюраларни тўлов учун қабул қилмайди.Тўлов талабларига риоя қилмаган мурожаатчилар суҳбатга киритилмаслиги мумкин ва кейинги кунга такроран суҳбатга ёзилишлари керак бўлади», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)