Жамоат транспорти тизимда қишли-қировли кунларга анча аввалдан тайёргарлик бошланган, деб хабар бермоқда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизмати.
Хусусан, автобусларнинг двигатель қисмини совитиш тизимидаги суюқликларни (антифриз) янгилаш, йўловчиларга қулай бўлиши учун иситиш печларини кўздан кечириш ва бошқа ташкилий ишлар ўз вақтида амалга оширилди. 25 ноябрь, душанба куни ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетганига қарамай автобуслар йўналишларга соз ва етарли даражада чиқарилган.
Бироқ қайд этилишича, йўллардаги тирбандлик, яхмалак сабаб ҳаракатланиш чекланганлиги туфайли йўналишларда йўловчи оқими ортгани ва бекатларда йўловчиларнинг йиғилиб қолиш ҳолатлари ҳам кузатилган. Йўловчиларга ноқулайлик туғдирган бундай вазиятлар ўз вақтида бартараф этилмоқда.
«Азиз йўловчилар ва ҳайдовчилар. Йирик ҳажмдаги автобусларни бундай об-ҳаво шароитида бошқариш мураккаб эканлигини ҳисобга олиб, унинг ҳаракатига халақит бермаслигингизни сўраб қолардик. Зеро, биргина хато кўплаб йўловчиларнинг азиятига сабаб бўлиши мумкин», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)