• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» оқшоми: Россияликка айланган 14 минг ўзбекистонлик, Сергели номини ўзгартириш таклифи, долларнинг сал-пал қадрсизланиши

    Ўзбекистонда ҳаво ҳафта давомида қуёшли ва совуқ бўлади. 26 ноябрь, сешанба кунидан бошлаб ҳаво ҳарорати айниқса кечаси кескин совиши, -8 даражагача, айрим жойларда ҳатто -12 даражагача совиши кутилмоқда. Шу муносабат билан Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг ҳайдовчиларга мурожаати билан танишиш фойдадан холи эмас. Сирпанчиқ йўлларда эҳтиёт бўлинг!

    Жиззахда 15 ёшли (9-синфда) ўқувчи қиз она бўлгани ҳақида хабар берилган эди. Энди у ўқийдиган мактаб маъмурияти ишониш қийин бўлган гапларни айтяпти: тиббий кўриклар вақтида ҳаммаси жойида бўлганмиш, ўқитувчилар унинг ҳомиладорлигини билдирадиган бирорта белгини сезишмаганмиш (қандай қилиб сезмаслик мумкин экан-а, тавба?). Мактаб директори ўринбосарининг айтишича (унинг гапларига ишонмаслик учун эса сабаб йўқ), қиз намунали ўқувчилардан бири бўлган. «Бу ҳолат зўравонлик оқибати, деб ўйлайман», — дебди у.

    Ўзбекистонда Chevrolet Equinox’нинг дастлабки суратлари пайдо бўлди. Айтишларича, янги модел Ўзбекистонда 2020 йил иккинчи чораги — апрель—июнь ойларида сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Унинг нархи Chevrolet Trailblazer’никидан (тахминан 38 минг доллар) пастроқ, бироқ Chevrolet Malibu’никидан (тахминан 29—34 минг доллар)дан сал юқорироқ бўлиши кутилмоқда. Ўзи, умуман олганда, шу Malibu’нинг сал каттароқ, баландроқ ва универсал версияси, дейишяпти. UzAuto Motors янги арзон автомобилларни қачон чиқариши ҳақида ҳозирча хат-хабар йўқ.

    Ишкаллар. Тошкентда милиция ва Миллий гвардия ходимлари бир қизни базўр, деярли судраб олиб кетаётгани акс этган видео тарқалган эди — видеодаги қиз бунгача фоҳишалик билан шуғуллангани ва милиция ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмагани учун 18 марта (!) жавобгарликка тортилган экан. Россияда тарқалган иккита видео ҳам эътибор марказида: бирида боксчи Ҳасанбой Дўсматов чечен полицияси бошлиқларидан бирини бир уриб, нокаут қилгани тахмин қилинганди, лекин видеодаги муштумзўр Ҳасанбой эмас экан; иккинчи видео эса, афсуски, ўзбеклар ва қирғизлар муштлашуви ҳақида. Қани энди шундай воқеалар умуман бўлмаса!..

    Фожиалар. Бухорода юз берган ЙТҲ оқибатида эр-хотин вафот этди, Россиянинг Оренбургида содир бўлган авария эса тўрт ўзбекистонликни ҳаётдан олиб кетди. Россияга ишлаш учун келганига энди беш кун бўлган яна бир ўзбекистонлик ис газидан бўғилиб ўлган бўлса, Андижон ва Тошкент вилоятларида бир кунда олти киши ис газидан заҳарланди (не бахтки, уларнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўлинган). Самарқандда эса бир тадбиркор шериклари билан бирга бошқа бир тадбиркорни ўлдириб қўйди.

    Отабек Умаров (чапда) ва Ойбек Турсунов.

    Отабек Умаров (чапда) ва Ойбек Турсунов.
    Фото: Интаграм / @otabek_muhammadalievich

    Президент оиласининг ижтимоий тармоқлардаги энг фаол вакили — Шавкат Мирзиёевнинг кенжа куёви Отабек Умаров бугун жамоатчилик учун яна бир маълумотни улашди: божаси Ойбек Турсунов 24 ноябрь куни таваллуд кунини нишонлади (тўнғич куёв неча ёшга тўлгани маълум эмас). Аввалроқ, 4 ноябрь куни Отабек Умаров божасининг рафиқаси Саида Мирзиёевани, 8 август куни ўз рафиқаси Шаҳноза Мирзиёевани, 1 августда ўз онасини таваллуд кунлари билан қутлаган эди. 28 октябрда эса оила қурганликларига 12 йил тўлгани муносабати билан Отабек Умаров ва Шаҳноза Мирзиёева бир-бирларини табриклашган эди (айтмоқчи, Отабек Умаров 17 сентябрда тўнғич қизи Маърифатхонни 11 ёшга тўлгани билан, 29 октябрда эса кенжа қизи Ранияни ҳам туғилган куни билан табриклаган).

    Ўзбекистонда яна нима янгиликлар? Долларнинг сўмга нисбатан расмий курси пасайди. 2019 йилнинг тўққиз ойида салкам 14 минг ўзбекистонлик Россия фуқаролигини олди. Сенат Самарқанд шаҳри ва тумани чегараси ўзгартиришга доир ҳужжатни қабул қилади. Юнусободдан депутатликка номзод Сергели туманининг номини ўзгартиришни таклиф қилди. Андижон вилоятига янги бош имом-хатиб тайинланди. Ўзбекистон Осиёдаги энг бой тарихий меросга эга мамлакат деб тан олинди, афтидан, шу боис шекилли, Race Across the World реалити-шоусининг навбатдаги эпизодлари айнан Ўзбекистонда тасвирга олинмоқда. Ва яна бир қизиқ хабар — «Пахтакор» стадиони бузилади ва унинг ўрнида янгиси қурилади. Бузилмаган яна нима қолди ўзи Тошкентда?

    Жаҳонда-чи? Шифокорлар Ассанж турмада ўлиши мумкинлигидан хавотирда. АҚШ сенатори арманлар оммавий қирғини ҳақидаги резолюция блокланганини маълум қилди. Гонконгда туман кенгашларига сайловларда мухолифат қарийб 90 фоиз овоз олди. Конгода самолёт қулаши оқибатида салкам 30 киши ҳалок бўлди. Эрон ҳукумати норозилик намойишларидаги фитначилар орасида ИШИД аъзолари борлигини маълум қилди.

    25.11.2019, 20:30   Изоҳ (0)   55905
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси Қонунчилик палатасига киритилди

    25.11.2019, 20:12

    Татаристон президенти Самарқандга келди

    25.11.2019, 19:56

    Юнусободдан депутатликка номзод Сергели туманининг номини ўзгартиришни таклиф қилди

    25.11.2019, 19:41

    Тошкент марказидаги ерости караоке-клуби 1,4 млрд сўм бошланғич нарх билан сотувга қўйилди

    25.11.2019, 19:25

    Бухорода юк машинаси эр-хотинни уриб юборди. Улар вафот этди

    25.11.2019, 19:11

    Самарқандда ҳамкасбини калтаклаб ўлдирган тадбиркор ва унинг шериклари қўлга олинди

    25.11.2019, 18:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.