МИБ Мирзо Улуғбек тумани бўлими Тошкент марказидаги ерости караоке-клубини сотувга қўйди.
Мазкур объект 221 квадрат метр майдонни эгаллаган, 12 та хонаси бор.
Фотоларга кўра, бу Шаҳрисабз кўчасидаги TATA Club бўлиб, лот фуқаролик ишлари бўйича суднинг жорий йил сентябридаги қарори билан савдога чиқарилган.
Лотнинг бошланғич баҳоси 1,4 миллиард сўм, заколат пули суммаси эса 70 миллион сўм. Талабномалар 7 декабргача қабул қилинади, савдолар эса 9 декабрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)