Футбол бўйича Либертадорес Кубоги финалида «Фламенго» ва «Ривер Плейт» жамоалари баҳс олиб борди.
Перу пойтахти, Лимада бўлиб ўтган ўйинда бразилияликлар клубининг қўли баланд келди. Дастлаб Рафаэл Борре 14-дақиқада амалдаги чемпионларни олдинга олиб чиқди. Бироқ «Фламенго» футболчилари ўйин якунланиши арафасида иккита гол уришга муваффақ бўлди. Габриэль Барбоза 89 ва 92-дақиқада дублга эришган ҳолда жамоасига ғалаба олиб келди.
Ярим финалда «Фламенго» «Гремиё»ни мағлуб этган, «Ривер Плейт» эса ўтган йилги финалчи «Бока Хуниорс»дан устун келганди.
Шу тариқа «Фламенго» ўз тарихида иккинчи марта Либертадорес Кубогига эга чиқди.
Либертадорес Кубоги
Финал баҳси
23 ноябрь, шанба
«Фламенго» Бразилия — «Ривер Плейт» Аргентина 2:1
Голлар: 0:1 — 14 Борре, 1:1 — 89 Габриэль Барбоза, 2:1 — 90+2 Габриэль Барбоза.Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)