Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Христианлик-социал кенгаши Бундестаг депутати Петер Рамзауэр 2021 йилда ўтадиган парламент сайловларида Бавария бош вазири Маркус Зёдер номзодини республика канцлерлигига тавсия қилмоқчи. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.

Германия канцлери Ангела Меркель ҳамда Бавария бош вазири Маркус Зёдер

Германия канцлери Ангела Меркель ҳамда Бавария бош вазири Маркус Зёдер
Фото: Deutschlandfunk

«Маркус Зёдер канцлерда бўлиши лозим бўлган барча сифатларга эга. У буни партиямиз қурултойларидаги чиқишлари вақтида ҳам исботлаган. Партия Бундестаг учун ўтадиган сайловларда унинг номзоди ҳақида яна кўп ижобий фикрлар айта олади», — дейди сиёсатчи.

Христианлик-социал кенгаши (XСК) Германия федерал ҳукуматининг ажралмас қисми ҳисобланади. Сайловлар вақтида XСК Бавария ва бошқа федерал ҳудудларда чиқишлар қилади. XСК ва ХДК (Христианлик-демократик кенгаши) ГФР парламентида ягона бирлашган фракцияни ташкил қилади. Германия тарихида XСК номзодлари ҳали канцлер даражасига кўтарилмаган.

Консерваторлар орасида ҳукуматда Ангела Меркелдан кейин ким канцлер бўлиши юзасидан баҳс-мунозаралар авжига чиққан. ХДК вакили Аннегрет Крамп-Карренбауэрнинг позицияси нотурғун ҳолатда, унинг сайловчилар орасида обрўси кам экани янги канцлер бўлишига тўғаноқ бўлиши мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар