Галлуп компанияси томонидан амалга оширилган тадқиқот натжаларига кўра, Ўзбекистон ички ишлар идоралари дунёда аҳоли ишончи бўйича тўртинчи ўринни эгаллади.
Компания томонидан тузилган рейтингда биринчи ўринни Сингапур эгаллаган. Кейинги ўринда Тожикистон милицияси қайд этилган. Дастлабки бешликка мос равишда Шейсария, Ўзбекистон ва Туркманистон кирган.
Тадқиқот сўров шаклида ўтказилган. Аҳоли вакилларига тўртта савол берилган. Ўзингиз яшайдиган ҳудуддаги полицияга ишонасизми? Тунда сайр қилаётганда ўзингизни хавфсиз сезасизми? Сўнгги 12 ойда сизнинг ёки оила аъзоларингизнинг буюмлари ўғирландими? Сўнгги 12 ойда ҳужум ёки талончиликка учрадингизми?
Қайд этилишича, 2017 йилда бошланган ислоҳотлар Ўзбекистон ички ишлар идоралари ходимларининг ишини ва халқнинг уларга бўлган муносабатини яхшилашга имкон берган.
Изоҳ (0)