Бухорода АҚШга юбориш учун виза олиб беришни ваъда қилиб, 3 кишининг пулларини ўзлаштирган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро О.А. уч нафар фуқароларни АҚШга юбориш учун виза олиб бериш эвазига уларнинг ҳар биридан 500 доллардан, жами 1 500 долларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан О.А.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)