Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги (Россия) Бош консулхонаси 2019 йил 21 ноябрь куни Ўзбекистон фуқароси А.М.нинг ёнғин ва ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этганини маълум қилди.
ТИВ матбуот хизматининг хабар беришича, ўзбекистонлик фуқаро ушбу шаҳарга 16 ноябрь куни ишга жойлашиш мақсадида келган. Айни пайтда Россия ваколатли органлари томонидан тергов олди тадбирлари ўтказилмоқда.
Бош консулхона мазкур вазиятни назоратга олган ҳамда Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Москва шаҳридаги ваколатхонаси билан биргаликда марҳумнинг жасадини ватанга юбориш билан боғлиқ консуллик-ҳуқуқий, ташкилий ва бошқа масалаларни ҳал қилмоқда.
Изоҳ (0)