Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани Ийк-ота посёлкаси аҳолиси Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ватандошлар хотирасига ўрнатилган ёдгорлик йўқолиб қолишидан ташвиш билдираётгани ҳақида хабар берилган эди.
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати ёдгорлик тақдири ҳақида маълумот бериб, унинг реставрация қилинаётганини билдирди.
Юқоричирчиқ тумани ҳокимлиги маъмуриятидан маълум қилишларича, ушбу ёдгорлик абгор ҳолатда эди.
У ҳозирда реставрация учун олиб кетилган. Ҳозирда ёдгорликни ўрнатиш учун жой танлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.
Ёдгорликнинг ўрнида эса замонавий талабларга мос келувчи бинолар қурилади.
Изоҳ (0)